2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиликлар

Референдум кунига қадар фуқаролар рўйхати юзасидан шикоят келиб тушмаган

ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг Ўзбекистон референдуми бўйича дастлабки хулосаси тақдим этилган матбуот анжуманида бугунга қадар фуқаролар рўйхати тўғри ва тўлиқ шаклланиши бўйича фуқаролардан ҳеч қандай шикоят келиши кузатилмаган.

Шавкат Мирзиёев референдумда овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.

Президент топшириғи амалда: уй – жойга эҳтиёж қолмайди

Президентимиз ўтган йили Тошкент вилоятининг маркази Нурафшон шаҳрига ташрифи давомида “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш таклифини берган эди. Ўтган вақт давомида бу борада аҳолига қулайлик яратиш борасида тегишли чоралар кўрилди.

“Обод маҳаллам” лойиҳаси амалда

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлинмаси томонидан “Обод маҳаллам” номли лойиҳаси доирасида фуқаролар йиғинларида ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Сенат раиси маҳалладаги “бешлик” фаолияти билан танишди

Айни пайтда Самарқандда бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси Т.Норбоева Самарқанд шаҳридаги Чармгари маҳалласида ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган “бешлик” – раис, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари билан учрашди.

Сенат Раиси Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли билан мулоқот қилди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Чимбой, Кегейли ва Хўжайли туманларида маҳалла раислари, маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркорлик субъектлари, фермерлар, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари, профилактика инспекторлари, хотин-қизлар фаоллари, нуронийлар, ижодкор ва кашфиётчи ўқувчи ёшлар ҳамда талабалар билан учрашиб, мулоқот қилди.

Янгиланаётган Конституция инсон қадрини улуғлайдиган муҳим ҳужжат бўлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ва бир гуруҳ депутатлар Наманган вилоятида турли соҳа вакиллари билан учрашиб, янгиланаётган Конституциядан ўрин олган қоидалар, уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида кенг маълумотлар берди.

Видеоселектордаги топшириқлар ижрода

Муборак Рамазон Ҳайити арафасида Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги 4-сектор ҳудудида жойлашган “Тошкент” ҳамда “Гулзор” қишлоқ фуқаролар йиғинларида уюшмаган ёшлар учун мини-футбол майдонлари қуриб, фойдаланишга топширилди.

Ботир Зарипов ҳиндистонлик талабалар билан учрашди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган хорижий талабалар билан учрашди.

Тим ТОРЛОТ: Ўзбекистон сўнгги олти йилда жуда катта ютуқларга эришди

Маълумки, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА мунтазам равишда мамлакатимиздаги элчихоналар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан суҳбатлар уюштириб боради. Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони – Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришИшонч телефони5 Июнь 202117 Июнь 2021Андижон вилояти

Фойдали ресурслар