Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайловчиларнинг муаммоларига эътибор қаратилди

Ҳудудларда аҳоли турмуш даражасини ошириш, инфратузилмавий муаммоларни бартараф этиш ҳамда фаол фуқаролик позициясини қўллаб-қувватлаш бугунги кунда O‘zLiDePдан сайланган депутатлар фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова Сирдарё вилоятининг Боёвут ва Ховос туманларида амалий учрашувлар ўтказди.
Учрашувлар чоғида маҳаллий йўллар ҳолати, ичимлик ва оқова сув тизимлари, ер ости сувлари, томорқа фаолияти ҳамда таълим муассасаларига хавфсиз қатнов масалалари ўрганилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Хусусан, Янгиер шаҳрининг Янгиобод ва Наврўзобод маҳаллаларида аҳоли мурожаатига асосан мавжуд тикқудуқ таъмирланди ва яна бир янги қудуқ қазилиб, фойдаланишга топширилди. Маърифат маҳалласини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида эса Давлатобод маҳалласи ҳудудидан сув тортиб келинди. Айни пайтда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Янгиер шаҳрини тўлиқ ичимлик суви билан таъминлаш бўйича 11 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ховос туманидаги Дўстлик маҳалласининг Ал-Бухорий кўчасида болалар мактаб ва боғчага хавфсиз қатнаши учун йўлаклар қуриш зарурлиги туман Кенгаши депутати Манзура Ҳайдарова томонидан кўтарилиб, амалиётга йўналтирилди. Шунингдек, маҳалладаги ташландиқ уйлар масаласи юзасидан фуқаролар мурожаати асосида чоралар кўриш вазифалари юклатилди.

Афросиёб маҳалласининг 300 та хонадон томорқасини сув билан таъминлаш мақсадида янги тикқудуқ қуриш таклифи депутат Темур Раззоқов томонидан илгари сурилди ва бу борада техник ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

Очиқ мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан ижтимоий хизматлар сифати, маҳаллий инфратузилма, ёшлар бандлиги, аёллар фаоллигини ошириш каби масалалар бўйича билдирилган таклиф ва ташаббуслар инобатга олинди. Барча мурожаатлар депутат назоратига олиниб, тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.

Мазкур ташаббуслар O‘zLiDePнинг инсон манфаатларини устувор қўйиш, жойларда ислоҳотларга амалий таянч яратиш ҳамда фуқаролик назоратини таъминлашга қаратилган сиёсий иродасини яна бир бор ифода этди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар