
Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятида вазирлик ва ташкилот раҳбарларининг сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бухоро шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида ўтказилган қабул Бухоро ҳамда Когон шаҳарлари, Когон ва Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун ташкил этилди. Унда Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Адлия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамда бошқа қатор марказий идора ва ташкилотлар масъул раҳбарлари, шунингдек, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари мутасаддилари иштирок этди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг ижтимоий-маиший, ҳуқуқий ва бошқа долзарб муаммолари эшитилди. Шунингдек, оммавий сайёр қабулда кадастр, бандлик, қишлоқ хўжалиги, электр ва газ таъминоти, уй-жой олиш каби турли йўналишлардаги мурожаатлар юзасидан фуқаролар масъуллардан ечим излади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди масъул ходими М.Тожибоев, томонидан сайёр қабулда жами 40 нафар фуқаролар қабул қилинди.
Унда фуқароларнинг 9 нафари жиноят, 21 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 1 нафари иқтисодий ҳамда 9 нафари маъмурий масалалар бўйича мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 32 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. 2 та Олий суд раиси қабулига кириш ҳақида ариза, 1 та маъмурий ишини бошқа вилоятга ўтказиш тўғрисида, 5 та тафтиш тартибидаги шикоят Олий суд томонидан ўрганиш учун қабул қилинди.
Тақдимнома ва илтимосномалар асосида озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 7 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, 16 нафар фуқаронинг МЖтКнинг 315, 316-моддалари билан боғлиқ ишлар кўрилиб, мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан оилавий низо сабабли алоҳида яшаётган ва никоҳдан ажратиш ҳақида судга мурожаат қилган 6 та фуқаролик ишини кўриш жараёнида ажрашиш ёқасига келиб қолган оилага тушунтириш ишлари ўтказилиши натижасида 8 нафар вояга етмаган фарзанди бўлган оила яраштирилди.
Пенсия ва нафақа олиш мақсадида мурожаат қилган, аммо, ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар сабабли пенсия тайинланмаётган 2 нафар шахснинг ҳужжатларни тегишли эканлиги факти белгиланиб, ушбу фуқароларнинг муаммоси ижобий ҳал қилинди.
Бу каби сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, муаммоларни жойида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабули вилоят бўйлаб давом этмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |