2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ховосда сайёр қабул ўтказилди

Ховос тумани Қаҳрамон маҳалласида туман фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди. Унда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э. Турдимов, вилоят прокурори, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот ва идоралар ходимлари иштирок этди ва фуқароларнинг муаммолари бирма-бир тингланди ва уларга ечим топиш чоралари кўрилди.

Қабулга асосан туманнинг Бинокор, Қаҳрамон, Ҳусниобод ва Бўстон маҳаллалари фуқаролари ташриф буюрди. Уларнинг умумий сонлари 117 нафар бўлиб, улар томонидан турли муаммоли масалалар кўтарилди. Асосий мурожаатлар бепул уй-жой ажратиш, ноқонуний қурилишларни бартараф этиш, моддий ёрдам бериш, йўл ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ташкил этди.

Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларга жойида тегишли тушунтиришлар берилди. Айрим масалалар вилоят ҳокимлиги назоратига олиниб, атрофлича ўрганилиши учун кўрсатмалар берилди. Қонунга зид бўлган баъзи талаблар эса жойида рад этилди.

Мурожаатчилар таъкидлашларича, бундай сайёр қабуллар турли идораларга бориб юриш заруратини камайтириб, фуқароларга масъул раҳбарлар билан бевосита мулоқот қилиш имкониятини беради.

Қабул якунида вилоят даражасида ишчи гуруҳ тузилиб, ҳудудда ободонлаштириш, бунёдкорлик ва аҳоли учун қулайликлар яратиш бўйича амалий ишлар ташкил этилиши белгилаб олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар