2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ички ишлар вазирининг шахсий қабуллари қандай натижа кўрсатмоқда?

Ички ишлар вазири, генерал-майор Азиз Ташпўлатов март ойида мазкур лавозимга тайинланиши билан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида нафақат ўзининг, балки барча ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий қабуллари ташкил этилишини йўлга қўйди.

Жамиятда очиқликни таъминлаш, халқ билан бевосита мулоқот қилиш орқали уларнинг муаммоларига ечим топишга қаратилган амалиёт бир неча йил аввал кенг йўлга қўйилган эди. Лекин орада давлат органлари биринчи раҳбарларининг шахсий қабули негадир камайиб кетди. 

Анча танаффусдан кейин Ички ишлар вазирининг шахсий қабулига оид эълон берилгани, албатта, фуқароларни бефарқ қолдирмади. Зеро, айнан ички ишлар органлари билан боғлиқ, қолаверса, бузилган ҳуқуқлар ёки манфаатлар тикланиши билан боғлиқ саволлари, муаммолари бор кишилар кам эмас.   

Ички ишлар вазири Азиз Ташпўлатовнинг жорий йил 29 март куни ўтказган илк шахсий қабулида фуқароларнинг ички ишлар органлари фаолиятига оид мурожаатлари, ечимини кутаётган муаммолар ҳамда хизмат (ўқиш)га қабул қилиш ва қайта тикланиш масалалари билан боғлиқ шикоятлари кўриб чиқилди. 

Аҳолидан турли масалаларда 255 мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 233 таси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ, жумладан, 124 таси ички ишлар органларига хизматга қайта тиклаш, 59 таси суриштирув ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ муаммолар, 25 таси ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларидан норозилик, 16 таси ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига оид, 7 таси ички ишлар органларига иш (ўқиш)га кириш ҳамда 2 таси маҳкумларнинг бошқа жазони ижро этиш муассасасига ўтказиш масалаларини ташкил этган. 

Мурожаатларнинг 56 таси (22 фоизи) ижобий ҳал этилиб, чуқур ўрганилиши талаб этилаётган 199 (78 фоиз) мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.

Ички ишлар вазири 27 апрель куни ўтказган шахсий қабулида 698 нафар фуқародан 475 мурожаат қабул қилинди. Улардан 441 таси ички ишлар органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган. Шундан 246 таси хизматга қайта тикланиш, 108 таси суриштирув ва тергов жараёнларида юзага келган муаммолар, 40 таси терговга қадар текширув ҳамда ходимлар фаолияти юзасидан, 16 таси ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига оид, 26 таси ишга ёки ўқишга қабул қилиш, 5 таси афв ва маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолатига оид ҳамда бошқа масалаларни қамраб олди.

Бундан ташқари, 21 мурожаат орқали маҳаллий даражадаги иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишга доир таклифлар билдирилди. 

Мурожаатларнинг 121 таси (25 фоизи) тегишли тартибда ижобий ҳал этилган. Кўриб чиқилиши вақт талаб қилгани сабабли 354 мурожаат (75 фоизи)ни ўрганиш масаласи қатъий назоратга олинди.

Куни кеча бошланган навбатдаги шахсий қабул эса ярим тунгача давом этди. Ички ишлар вазири аҳолидан 491 та мурожаатни қабул қилди. Мурожаатлар бевосита фуқароларнинг ҳаётидаги оғриқли нуқталарни акс эттириб, уларнинг ечимига алоҳида эътибор қаратилди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда фуқароларнинг реал эҳтиёж ва талабларини чуқур таҳлил қилиш, уларнинг йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларини аниқлаш ва тизимли ҳал этишга алоҳида урғу берилди. 

Қабул қилинган мурожаатлардан 187 таси (38 фоизи) тегишли ҳуқуқий асослар билан ижобий ҳал этилди. Қолган 304 мурожаат (62 фоизи) бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олиш ва ечимини таъминлаш бўйича махсус вазифалар юклатилди.

Аҳоли билан очиқ мулоқотни ташкил этиш, фуқароларнинг дарду ташвишларини тинглаш ва уларни ечимга йўналтириш – давлат органлари, айниқса, ички ишлар органлари  фаолиятининг бош мезонига айланаётгани қувонарли. 

Шу ўринда шахсий қабуллар қандай натижа кўрсатмоқда, деган ҳақли савол туғилади. Чунки натижалари ноаниқ қолаётган, яъни қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Уларнинг тақдири нима бўлгани келгуси қабулларда очиқланиб борилса, бу саволга тўлиқ жавоб топган бўлар эдик. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар