
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида аҳоли билан самарали мулоқотни ташкил этиш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда инфратузилмани янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги муҳим лойиҳалар билан бевосита жойида танишди. Хусусан, “Asaka Motors International” масъулияти чекланган жамияти томонидан йўлга қўйилган замонавий автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу лойиҳа маҳаллий саноат салоҳиятини ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, Қуёш маҳалласида аҳоли томорқаларини сув билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар ҳам ишчи гуруҳ диққат марказида бўлди. Бу ташаббус аҳолининг даромадини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички эҳтиёжни маҳаллий ресурслар ҳисобига қондиришга хизмат қилмоқда.
– Республика ишчи гуруҳининг маҳалламизга ташрифи маҳаллий муаммоларга давлат даражасидаги эътиборнинг яққол ифодасидир,– дейди маҳалладаги туман ҳокимининг ёрдамчиси Тўлқин Жангиров.– Сув таъминоти соҳасида амалга оширилаётган ишларга берилган баҳо ва тавсиялар биз учун муҳим йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилади. Аҳолининг томорқаларга бўлган қизиқиши сезиларли даражада ошди ва самарадорлик ҳис этилмоқда.
Шу билан бирга, Фурқат маҳалласидаги хонадонларга “Сайхунобод” тажрибаси бўйича индивидуал ташрифлар ҳам ишчи гуруҳ томонидан юқори баҳоланди.
– Республика ишчи гуруҳининг ташрифи маҳаллий аҳоли билан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга давлат томонидан берилган етарлича эътиборнинг далолати ҳисобланади. Айниқса, “Сайхунобод” тажрибаси асосида йўлга қўйилган томорқадан самарали фойдаланиш ишлари ижобий баҳоланди, – дейди “Фурқат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зиёда Мирзаева.
Республика ишчи гуруҳи томонидан жойлардаги ислоҳотларни янада мустаҳкамлаш, мавжуд муаммоларни чуқур ўрганиш ҳамда уларни аниқ ва манзилли ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |