Мамлакатимизда кенг кўламда бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятида ўтган йилнинг куз ва 2023 йилнинг баҳор мавсумида 16,350 миллион дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилган.
Жамиятдаги турли масала ва муаммоларга икки томон – мутасаддилар ва ҳудуд аҳолисининг бирдек ёндашуви яхши самара бермоқда. Яъни ҳар қандай масалани айтишга бир қадам ташлаган фуқаро томон масъул мутасаддилар ҳам унинг муаммосини ҳал этиш учун ўз қадамини қўймоқда.
Ўзбекистон маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакилларининг халқимизга мурожаати
Жанубдаги вилоятнинг Бандихон тумани Лимонзор маҳалласида ҳам "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонлари жорий этилиб, ҳудуд инфратузилмаси тубдан яхшиланади. Аҳоли бандлиги таъминланиб, оғир ҳудуд тоифасидан чиқарилади.
Наманган вилояти Поп туманидаги 77 та маҳалла фуқаролар йиғинини боғлаб турадиган автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 1395,6 километрни ташкил қилади. Ушбу йўлларни соз ҳолатга келтириш, автомобиллар ва йўловчилар қатновини қулайлаштириш мақсадида жорий йилда 370,6 километр қисмига асфальт ётқизилди, 5,9 километр йўл бетонлаштирилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Республика ишчи гуруҳи, Халқ қабулхоналари бошчилигида мамлакатимизнинг барча вилоятларида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида чекка ҳудудлар ҳам ўз қиёфасини янгиламоқда. Яқин икки-уч ой ичида Сайхунобод туманида бешта маҳалла шаҳар тусига кирди. Буни биргина олис Янги ҳаёт маҳалласида қилинган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Жамиятда инсонни нима энг кўп мамнун қилади?! Оилавий хотиржамлик ва фаровон ҳудудда умргузаронлик! Айтиш жоизки, юртимизнинг энг чекка ҳудудларида жойлашган аҳоли манзилларида табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминоти каби масалаларда узоқ йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар мавжуд эди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича республикамизнинг 56 маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан республикамизнинг барча вилоятларида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш | Ишонч телефони | 5 Июнь 2021 | 17 Июнь 2021 | Андижон вилояти |