Вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар, сайёр қабуллар, хонадонбай ўрганишлар давомида кўтарилган муаммолардан келиб чиққан ҳолда самарали давом эттирмоқда.
Натижада ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш каби қатор йўналишларда аҳолига амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларида давом эттирди.
Ўтган бир ҳафта мобайнида жами 200 дан зиёд оммавий сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларда 3 ярим мингга яқин мурожаат келиб тушган. Шулардан 1 мингдан зиёди жойида ижобий ҳал этилди. Ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, уларга ечим топиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилди.
Очиқ мулоқотларда асосан коммунал ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлик, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш соҳалари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган.
Улар тегишли соҳа масъуллари томонидан ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан, Республика ишчи гуруҳи масъуллари ёрдамида ички йўлларни талаб даражасига келтириш учун 30 километрга яқин йўллар шағаллаштирилди, 15 километрдан зиёдига асфальт қопламаси ётқизиди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 260 дан зиёд трансформатор янгисига алмаштирилди ёки капитал таъмирланди, 3 мингдан зиёд янги темир-бетон таянч устуни ўрнатилди, 30 километрга яқин янги СИП кабеллар тортилди.
Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 100 дан зиёд газ тақсимлаш пункти, қувурлар капитал таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилди.
Аҳолини ичимлик ва экин суви билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида 3 та янги сув иншооти ўрнатилди, лозим бўлганлари таъмирланди, қувурлар соз ҳолатга келтирилди. Шунингдек, 235 километр лоток, ариқ ва зовур чиқиндилардан тозаланиб, лозим қисми бетонлаштирилди. Санитария ва экологик аҳволи оғир бўлган 200дан зиёд ижтимоий соҳа объектлари тартибга келтирилди.
Шу ўринда таъкидлайдиган бўлсак, асосий масалалардан саналган ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда фуқароларга амалий кўмаклар тизимли равишда кўрсатиб келинмоқда.
Ана шундай маҳаллаларда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, қўшимча иш ўринларини яратишга эришилмоқда. Бу борада қўшимча меҳнат ярмаркалари ташкиллаштирилди.
Мисол учун, “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида фуқароларга 35 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди.
Кўрилган чора-тадбирлар ва ўтказилган меҳнат ярмаркалари натижасида 97 та маҳаллада камбағал оилаларга бандлик ва даромад манбасини яратиш, турмуш даражасини яхшилаш учун кўмаклашилди. Ишсиз бўлган аҳоли мавсумий ва доимий ишга жойлаштирилди, 300 га яқин фуқаро малакасини ошириш учун бепул ўқишга йўналтирилди.
Жойларда деярли 33 минг аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди. Натижада мингдан зиёд фуқарога Республика ихтисослаштирилган марказларга даволаниш учун ордер, 260 нафарига ногиронлик аравачаси, 466 нафарига протез-ортопедия воситалари етказиб берилди. Бундан ташқари, 90 га яқин оғир маҳаллада арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |