Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр судда жиноий ва маъмурий ишлар кўриб чиқилди

Маълумки, ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Сабаби, суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Бугунги кунда ҳуқуқбузарлик ва низолар турларини таҳлил қилиш асосида ишларнинг асосий қисми сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилмоқда.

Олмазор тумани Ёшлар марказида Ёшлар ишлари агентлиги Олмазор тумани бўлими етакчилари ҳамда Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди судьялари иштирокида бўлиб ўтган сайёр судда ҳам долзарб мавзулар кўриб чиқилди.

Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди судьялари В.Караманов, А.Турғунов ҳамда С.Шодмоновлар иштирокида сохта тадбиркорлик билан шуғулланиб, савдо қоидаларини бузган, солиқларни ўз вақтида тўламаган 1997 йилда туғилган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Дастлабки тергов идоралари томонидан унга Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айблов эълон қилинган. Сайёр судда судланувчига Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил кесил ўташ учун иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Шунингдек, судда йўл транспорт ҳодисаси билан боғлиқ маъмурий иш ҳам кўриб чиқилди. 

Судьялар томонидан ёшларга суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, судлардаги очиқлик ва шаффофлик, туманда ёшлар иштирокида содир этилаётган жиноятлар ҳолати юзасидан маълумот берилди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар