Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Учрашувларда тадбиркорлар муаммолари ҳал этилмоқда

Қашқадарё вилоятида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар давом этмоқда.

Вилоят солиқ бошқармаси томонидан тадбиркорлар фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш мақсадида очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. Навбатдаги учрашув Муборак туманида ўтказилди.

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов иштирокида ўтган учрашувда тадбиркорлар солиқ ҳисоботларини топшириш, имтиёзлардан фойдаланиш ва бошқа долзарб масалаларни муҳокама қилишди. Айрим мурожаатлар шу ерда ҳал этилган бўлса, айримлари вақт ва ўрганиш талаб қилиб, аниқ муддат ва масъуллар белгилаб олинди.

Муборак туманидаги “Муборак конкрет” масъулияти чекланган жамияти вакили Бойтура Собиров қишлоқ хўжалиги ери билан боғлиқ муаммоларни кўтариб, солиқларнинг ортиқча ҳисобланганини билдирди. Мазкур масала бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун топшириқлар берилди.

Учрашув сўнггида солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ва имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди, иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар