Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Азиз Ташпўлатов Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари билан учрашиб, улар билан самимий мулоқот ўтказди.
Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт, Соғлиқни сақлаш, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк, “Асака банк” ҳамда “Алоқа банк”, шунингдек, соҳага масъул бошқа идораларнинг вакиллари иштирокида ўтган учрашувда 180 нафар ёш ва уларнинг ота-оналари қатнашди.
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ёшлар масалалари давлат сиёсати даражасигача кўтарилиб, ушбу йўналишга эътибор нақадар муҳим эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Бугун юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик боис, эртамиз умидлари илм-фан, маданият, спорт соҳасида мамлакатимиз довруғини юқорига кўтариш мақсадида астойдил ҳаракат қилишаётганлиги, бу борада уларга ҳар жабҳада елкадош раҳбарлар борлиги алоҳида таъкидланди.
Жумладан, ёшларни қўллаб-қувватлашда ички ишлар органлари ходимлари билан бир қаторда ҳамкор ташкилотларнинг “Маҳалла еттилиги” билан бирга ишлаш механизми яратилган бўлиб, ҳар бир ёшнинг муаммоси хонадонма-хонадон юриб ўрганилмоқда.
Масъул раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга, талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашмоқда.
Учрашувда ёшлар томонидан янги ташаббус ва таклифлар билдирилди. Айниқса, уларнинг саволларига ҳамда мурожаатларига масъуллар томонидан алоҳида эътибор қаратилди.
Ёшлар ва уларнинг ота-оналари томонидан жами 79 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қаноатлантирилди. 47 нафар ёшга уларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур ускуна, анжомлар ва компьютер жамланмалари топширилди. Учрашувда фаол иштирок этган 30 нафар ёшга эсдалик совғалари ва китоб жамланмалари берилди..
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |