2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ички ишлар вазири ёшлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Азиз Ташпўлатов Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари билан учрашиб, улар билан самимий мулоқот ўтказди.

Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт, Соғлиқни сақлаш,  Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк, “Асака банк” ҳамда “Алоқа банк”, шунингдек, соҳага масъул бошқа идораларнинг вакиллари иштирокида ўтган учрашувда 180 нафар ёш ва уларнинг ота-оналари қатнашди.

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ёшлар масалалари давлат сиёсати даражасигача кўтарилиб, ушбу йўналишга эътибор нақадар муҳим эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Бугун юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик боис, эртамиз умидлари илм-фан, маданият, спорт соҳасида мамлакатимиз довруғини юқорига кўтариш мақсадида астойдил ҳаракат қилишаётганлиги, бу борада уларга ҳар жабҳада елкадош раҳбарлар борлиги алоҳида таъкидланди.

Жумладан, ёшларни қўллаб-қувватлашда ички ишлар органлари ходимлари билан бир қаторда ҳамкор ташкилотларнинг “Маҳалла еттилиги” билан бирга ишлаш механизми яратилган бўлиб, ҳар бир ёшнинг муаммоси хонадонма-хонадон юриб ўрганилмоқда.  

Масъул раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга, талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашмоқда.

Учрашувда ёшлар томонидан янги ташаббус ва таклифлар билдирилди. Айниқса, уларнинг саволларига ҳамда мурожаатларига масъуллар томонидан алоҳида эътибор қаратилди.  

Ёшлар ва уларнинг ота-оналари томонидан жами 79 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қаноатлантирилди. 47 нафар ёшга уларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур ускуна, анжомлар ва компьютер жамланмалари топширилди. Учрашувда фаол иштирок этган 30 нафар ёшга эсдалик совғалари ва китоб жамланмалари берилди..

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар