Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Аҳоли муаммолари тингланиб, уларга ечим топилмоқда

Андижонда Республика ишчи гуруҳи, Халқ қабулхонаси ва ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.

Оммавий сайёр қабуллар олдидан Бобур шаҳрида республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда аҳоли билан мулоқотлар ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. 

Республика Ишчи гуруҳи раҳбари – Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Пўлат Бобожонов раислигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Халқ қабулхонаси, ташкилот раҳбарлари, республика ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этган йиғилишда тасдиқланган режага мувофиқ жойларда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Қўрғонтепа тумани Жаннатбулоқ маҳалласидаги сайлгоҳда республика Ишчи гуруҳи, Халқ қабулхонаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг илк оммавий сайёр қабули ташкил этилди. Унда аҳолининг яшаш ҳамда турмуш шароитлари ўрганилди. Жумладан, фуқароларнинг бандлик, тиббий муолажа, ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари тингланди.

Муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида мутасаддилар томонидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар, айрим масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди. 

Ўрганиш ҳамда маълум вақт талаб қиладиган мурожаатлар ижроси мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

Қўрғонтепа туманида ташкил этилган оммавий сайёр қабулга Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод туманлари ҳамда Хонобод шаҳри аҳолиси қамраб олинди. 

Республика ишчи гуруҳи, Халқ қабулхонаси ва ташкилот раҳбарлари иштирокидаги бу каби оммавий сайёр қабуллар 14-16 май кунлари Асака, Андижон ва Бўстон туманларида ҳам ўтказилади. Қабулларга вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари аҳолиси қамраб олинади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар