Хатирчи Навоий вилоятининг олис ва тоғли туманларидан. Ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳолининг иссиқ-совуғидан бохабар бўлиш учинчи сектор раҳбари сифатида вилоят ИИБ бошлиғи зиммасига юклатилган.
Пойтахтимиздаги оммавий қабуллар ҳафталиги турли соҳалар бўйича ташкил қилингани фаолияти бир-бирига яқин тизимлар мутасаддиларининг мурожаатлар билан ўзаро ҳамфикр-у ҳамжиҳат ишлашини ҳам таъминлади.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар раҳбарлари Шўрчи туманидаги 67-умумтаълим мактабида оммавий сайёр қабул ўтказди.
Жиззах вилоятининг Фориш тумани “Ёшлар дафтари”га киритилганлар 800 нафарни ташкил этади. Демак, ҳудудда шунча ёш алоҳида ҳисобга олиниб, қўллаб-қувватлашга, кўмак беришга эътибор қаратилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Наманган туманида бўлиб ногиронлиги бўлган кишиларнинг хонадонларига борди.
Инсон умид билан яшайди. Эртаси бугунидан кўра яхшироқ бўлишини истайди. Муаммосига чора излайди. Ечими топилса қушдай енгил тортади. Зеро, эзгу ниятларнинг ушалиши ҳаётдан ҳузур-ҳаловат топмоқнинг асосидир. Шу нуқтаи назардан энг чекка ҳудудлар, жумладан Олот туманида ҳам ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар томонидан сайёр қабулларнинг ўтказилаётгани айни муддао.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг навбатдаги учрашуви вилоятнинг энг олис ҳудудларидан бири – Пахтачи туманининг Сардоба маҳалласида ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғи асосан Олий суд раҳабрияти ҳам жойларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Бухоро вилояти Пешкў тумани “Бобоҳожи” маҳалла фуқаролар йиғини Бобоҳожи қишлоғида яшовчи 6 нафар фуқаро – Гулсун Холиқова, Шахзода Шокирова, Мадина Акрамова, Хатича Остонова, Ғойиббой Низомиддинов, Зухро Нуровалар жорий йилнинг май ойидан буён 60 килодан топширган пилла пулларини ололмай келаётган эди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Уй-жой билан таъминлаш | Халқ қабулхонаси | 10 Август 2019 | 17 Сентябрь 2019 | Тошкент вилояти |
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар | Ишонч телефони | 7 Сентябрь 2019 | 16 Сентябрь 2019 | Қашқадарё вилояти |