Маълумки, ғўза парвариши бўйича 1 июлдан 31 августгача “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор 60 кунлик” эълон қилинган. Бу борада Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Машад соҳибкори” фермер хўжалигида намунали иш ташкил этилмоқда.
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги Омонхона маҳалласида тумандаги маҳаллалар “еттилиги” ва соҳага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириб, ишсизликни камайтириш, ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Ёшларнинг саволи ҳам, масаласи ҳам кўп бўлади. Шунинг учун Данғарада туман раҳбарлари улар билан қишлоқ, маҳалла, корхоналарда мунтазам учрашиб туради.
Бухорода Маҳаллани қўллаб-қувватлаш шаҳар кенгашининг 1-ярим йиллик якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар жиноятчилик ҳамда уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Бухорода қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов вилоят ва туман даражасидаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда ҳудудий фермерлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказди.
Урганч шаҳридаги IT-Парк биносида Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов саноат ривожи ва хусусий сектор салоҳияти билан танишиш мақсадида Сирдарё туманига ташриф буюрди.
Пойтахтимизда ҳокимликлар томонидан фуқаролар билан оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳамда Олмазор туманлари ҳокимликларининг раҳбарлари ҳамда тумандаги ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгашининг мажлислар залида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши депутатлари, “Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти мутасаддилари, маҳаллий кенгашлар вакиллари, фаол фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтди.
Наманганда вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг шаҳар, туман бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг муаммо ва масалаларини уйма-уй ўрганиш орқали ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |