Оилада фарзанд тарбияси, ёшларни комил инсон қилиб вояга етказишда беқиёс ўринга эга бўлган хотин-қизларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ҳал этиш давлат сиёсатида устуворлик касб этмоқда.
Бу борада Президентимизнинг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори жойларда изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Жумладан, аёл-қизларни кичик бизнесга жалб этиш, ҳунармандчилик, томорқа хўжалиги каби уй меҳнатини ривожлантириш орқали даромад топишга кўмаклашиш борасида салмоқли ишлар давом этмоқда. Наманган вилояти Норин туманида бугунги кунда 176 минг аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг 85 минг 800 нафари хотин-қизларни ташкил этади.
Туман ҳокимининг ўринбосари, туман оила ва хотин-қизлар бўлими раиси Наргиза Саримсоқованинг маълум қилишича, 2025 йилнинг биринчи чораги давомида икки мингдан ортиқ норинлик опа-сингилларнинг бандлиги таъминланган. Қолаверса, юзлаб аёл-қизлар ўз бизнес лойиҳаларини йўлга қўйиб, нафақат ўзлари доимий даромад манбаига эга бўлибгина қолмай, маҳалладошларининг ҳам турмуш шароитини яхшилашга ҳам яқиндан ҳисса қўшмоқда. Бу борада давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар, тижорат банкларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда.
Жорий йилга мўлжалланган давлат дастури ижроси доирасида Норин тумани Фурқат маҳалласида яшовчи Фотима Мирсаидова Шўрариқ маҳалласида жойлашган “Mir siti” масъулияти чекланган жамиятни таъсис этиб, 150 нафар ишсиз хотин-қизни ишли бўлишига кўмаклашди.
Шўрариқлик Гулсанам Ҳайдарова эса ўз яшаш хонадонида тадбиркорлик марказини ташкил қилиб, 25 нафар ишсиз фуқарони ишли қилди. Қирғиз Республикасидаги ҳамкорлар билан имзоланган келишувга кўра, экспортбоп товарлар ишлаб чиқармоқда.
Бобур маҳалласи ҳудудида ташкил этилган “Ўзбекистон” кичик саноат зонасида тадбиркор Озода Бозорова қандолатчилик асосида ўз ишини бошлагани ҳолда ўнга яқин кишини иш билан таъминлади. Қундузхон Ибрагимова эса тикувчилик цехини очиб, 20 нафар хотин-қизни иш билан банд этди. Салима Сатторова раҳбарлик қилаётган “Ҳаққулобод текстиль” масъулияти чекланган жамиятда “Лидер тадбиркор” лойиҳаси асосида Ўзбекистон ва Навоий маҳаллаларидаги ишсиз хотин-қизларни жалб этиб, “Сайхунобод тажрибаси” асосида тикувчилик йўналишида ўқувлар ўтказди. Худди шундай лойиҳа ровотлик Раънохон Усмонова томонидан амалга оширилиб, ишсиз маҳалладошларига касб-ҳунар ва иссиқхона йўналишида билим-кўникмалар берилмоқда.
Еттиқашқа маҳалласида истиқомат қилувчи қўли гул ҳунарманд Саодатхон Жалолова қўғирчоқлар ясаш цехини ташкил этди ва бу жойда 12 нафар аёл ясаётган турли маҳсулотлар нафақат Наманган, балки бошқа вилоятлардаги бозорларга етказиб берилмоқда.
– Бугун аёл нафақат уй бекаси, балки ҳам ишбилармон, ҳам ҳунарманд, ҳам фермер, ҳам омилкор деҳқон сифатида иш ўрнига эга бўлиш, тадбиркорлигини ривожлантириш орқали ўз оиласи ҳамда жамиятга бирдек наф келтирмоқда, – дейди Акциядорлик тижорат Халқ банки Норин тумани филиали бошқарувчиси Сайёра Бадалова. – Бунда банк томонидан маҳаллаларда амалга ошираётган тарғибот ишлари натижалари орқали аҳолига ёрдамимиз тегаётганидан хурсандмиз.
Масалан, Норин тумани Бўстон маҳалласида яшовчи Салимахон Сатторовага Халқ банки туман филиали томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида тикувчилик йўналишида 25 миллион сўм кредит ажратилиши туфайли кооперация асосида маҳалладаги ишсизлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаққулобод текстиль” масъулияти чекланган жамият фаолияти йўлга қўйилди. Қолаверса, мазкур жамиятга кооперация усулида болалар кийим-кечакларини ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 750 миллион сўм имтиёзли кредит тақдим этилди. Натижада, маҳалладаги 25 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, уларнинг ўртача 3-4 миллион сўм даромад топишига эришилди. Ҳозирда ишчилар сони 15 нафарга ошди.
Катта Оқтовлиқ маҳалласи, “Порлоқ Юлдуз” кўчасида яшовчи Озода Хўжамқулова ўз томорқасидан мўмай даромад топаётган Нориндаги намунали омилкор деҳқонлар сирасига киради. Саккиз сотих томорқа майдони, олти сотих иссиқхонага эга бўлган ушбу хонадон соҳибаси кўчатчилик экин турларини етиштириш билан бирга ўндан ортиқ парранда ҳам парваришланмоқда.
Озода Хўжамқулова томорқасида етиштирилган помидор, булғор қалампир, бақлажон, карам кўчатларни сотилиши натижасида 115 миллион сўм даромад олди. Бундай ютуқларга эришилишида тадбиркор аёлга ўтган йили Халқ банкидан 30 миллион сўмлик молиявий кўмак анча қўл келганлигини айтиб ўтиш жоиз.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |