Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр қабул: туманлардаги муаммоларга ечим топилди

Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари биринчи ўринбосари У.Исмаилов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Р.Сапарбаев раҳбарлигида Элликқалъа, Тўрткўл, Беруний, Амударё туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Ушбу қабулда барча вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ва туман ҳокимлари аҳоли мурожаатларини тинглади. Қабул давомида 241 нафар фуқародан жами 247 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 97 таси ижобий ҳал қилинди. Суд-ҳуқуқ, солиқ, автомобиль йўллари, бандлик каби 68 та масалага асосли тушунтириш берилган бўлса, муддат талаб этиладиган 82 та мурожаат назоратга олинди ва қисқа муддатда ўринли ечим топиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Жумладан, республика ишчи гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди масъул ходими М.Тажибаев ва Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси ва ўринбосарлари томонидан сайёр қабулда жами 50 нафар фуқаро қабул қилинди. Уларнинг 11 нафари жиноят, 3 нафари маъмурий, 31 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 5 нафари иқтисодий ишлари бўйича қолганлари бошқа умумий масалаларда мурожаат қилди. 

Туманлардаги фуқаролар йиғинларига фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво ариза ва ариза намуналари берилиб, бунинг натижасида ушбу куннинг ўзида алимент ундириш ҳақидаги 6 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди. Алимент ундириш тўғрисида ҳамда оилавий низо сабабли алоҳида яшаётган ва никоҳдан ажратиш ҳақида фуқаролик ишини кўриш жараёнида ажрашиш ёқасига келиб қолган оилага тушунтириш ишлари ўтказилиши натижасида икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган битта оила яраштирилди. 

Шунингдек, коммунал хизматлар тўлови ҳамда фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд буйруқларига нисбатан 8 нафар шахснинг эътироз аризалари кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ва суд буйруқлари бекор қилинди. Битта иқтисодий иш бўйича тадбиркорлик субъектининг даъво талаби қаноатлантирилиб, тадбиркорлар томонидан шартномага асосан етказиб берилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар учун тўланмасдан келинаётган ҳақдорлик ундириб берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар