2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасида жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар, жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. Унда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Отабек Усмонов, ҳудудий бошқарма бошлиғи Анвар Муҳаммадиев иштирок этиб, 2024 йил ҳамда 2025 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Таъкидланганидек, ҳудудий бошқармага жисмоний ва юридик шахслардан 2024 йилда 1100 га яқин ҳамда 2025 йил 1-чоракда 600 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Ўрганишлар натижасида 2024 йилда 13,5 миллиард, 2025 йил 1-чоракда 1 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

– 2024 йилда давлат ва корпоратив буюртмачилар томонидан ўтказилган танлов (тендер) савдоларида олиб борилган таҳлиллар давомида 1100 дан ортиқ савдолар жараёнида 1140 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган, – дейди А.Муҳаммадиев. – Уларнинг 252 таси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумотномалар тақдим этилган бўлса, 888 та ҳолат юзасидан ҳудудий орган томонидан 93 та иш қўзғатилган. 2025 йилнинг уч ойи давомида эса аниқланган 141 та қонун бузилиш ҳолатидан 81 та ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумотномалар тақдим этилган, 60 та ҳолат юзасидан эса 4 та иш қўзғатилган.

2024 йилда товар-хом ашё биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар реализация қилиниши жараёнлари ўрганилиши натижасида 100 та ҳолатда манипуляция ва қонунчилик талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган. Шунингдек, 8 та ҳолатда табиий монополиялар томонидан асоссиз ҳақ ундириш ва тадбиркорлар ҳамда истеъмолчиларнинг камситилиши, 2 тадан ҳолатда устун мавқеини суиистеъмол қилиш, картель келишувлари ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилиши таъминланган. 2025 йилнинг 1-чорагида эса 1 та ҳолатда асоссиз ҳақ ундириш, 2 та ҳолатда устун мавқеини суиистеъмол қилиш, 2 та ҳолатда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан уларнинг кафилланган шахсларини ташкил этишда ваколатли органдан олдиндан розилик олмаслик ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

Биргина 2025 йил 1-чорагида 10 дан ортиқ ўрганишлар натижасида 100 мингдан ортиқ истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланган бўлса, 400 дан ортиқ реклама қонунчилиги юзасидан мониторинг ишлари амалга оширилиб, 300 га яқин ҳолатда камчиликлар аниқланган ва жойида бартараф этилган. Шунингдек, 9 та корхонага нисбатан тегишли таъсир чоралари қўлланилган.

Очиқ мулоқотда жисмоний ва юридик шахслардан 30 га яқин мурожаат ва таклифлар қабул қилинди.

– Учрашувда газ таъминотидан асоссиз қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳамда янги газ ҳисоблагич ўрнатиш бўйича мурожаат қилдим, – дейди фуқаролардан бири О.Тошпўлатов. – Ушбу мурожаатим юзасидан “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали ходими тушунтириш берди. Унинг жавобидан қониқмаганлигим боис Рақобат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тегишли тартибда ўрганишлар олиб борилиши ва мурожаатимга аниқлик киритилиши белгиланди.  

Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар