2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар қоғозларда қолиб кетмаслиги лозим

Бухоро вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Холмурод Баҳронов амалга оширилган ижобий ишлар ва камчилик келгусидаги режалар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Вилоят аҳолисидан келиб тушган алимент ундириш, болалар нафақаси, иш билан таъминлаш, муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам, табиий газ ҳисоблагичини созлаш ва ўрнатиш, иш ҳақи тўлаш ва бошқа масалалардаги мурожаатларнинг 3 021 таси ижобий ҳал этилиши таъминланди. Шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар ташкилотлари раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар давомида 3 127 нафар аҳолининг розилигига эришилди.

Амалга оширилган тизимли чора-тадбирлар натижасида Давлат раҳбари номига йўлланган мурожаатлар сони 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 41 фоизга камайишига эришилди. Ижобий ишлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам бор, албатта. Таҳлилларга кўра, ҳар минг нафар аҳолига келиб тушган ўртача мурожаатлар сони Олот (9 та), Қоракўл (8 та) ва Қоровулбозор (7 та) туманлари ҳамда Бухоро ва Когон шаҳарларида (7 тадан) юқорилигича қолмоқда. 

Жами мурожаатларнинг 50 фоизи Бухоро шаҳар (2 070 та), Ғиждувон (1 671 та) ва Қоракўл (1 369 та) туманлари аҳолисидан келиб тушган. 

Фуқаронинг иштирокисиз унинг номига кредит ва кафиллик расмийлаштирилганлиги, уй-жойни таъмирлаш учун кредит, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишдаги муаммолар, табиий газ ҳисоблагичининг носозликлари, суд қарорлари ижроси, содир этилган жиноят ҳақида хабар, ер майдонини давлат захирасига қайтариб олиш, жиноят иши қўзғатиш рад этилганлигидан норозилик, судда фуқаролик ишларини кўришда давлат божидан озод этиш каби мазмундаги мурожаатларга кўплаб дуч келинмоқда. 

Шу билан бирга олий таълимда ўқув жараёни, ўқув ишлари, маҳаллий ҳокимликлар фаолиятидан норозилик, ижтимоий таъминот ходими хатти-ҳаракатлари, табиий газ истеъмоли учун тўловлар ва қарздорлик, ҳоким ёрдамчисидан чорва моллари учун тавсиянома олиш бўйича ҳам мурожаатлар сони кескин ошган.

Мурожаатларда кўтарилган масалани якуний ҳал қилиш чоралари кўрилмаганлиги, уларни ўрганиш давомида фуқаро розилиги таъминланмаганлиги натижасида 1 596 та такрорий мурожаат, шунингдек,  давлат хизматчилари фаолияти ва хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ 1 194 та мурожаат келиб тушган.

Халқ қабулхоналари томонидан ўтказилган ўрганиш ҳамда таҳлилларда аниқланган камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига 51 та тақдимнома, 43 та таклиф ҳамда халқ депутатлари Кенгашларига 14 та ахборот, шунингдек, мурожаатларда кўтарилган муаммоларни бартараф қилиш юзасидан 192 та кўрсатма киритилди.

Киритилган ҳужжатларга асосан, камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 47 нафар ходими огоҳлантирилди, 7 нафар ходимига нисбатан “ҳайфсан”, 2 нафар ходим ойлик иш ҳақидан жаримага тортилди, 6 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва 1 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди.

Юртимизда инсон омили юқори даражада туриши ҳеч кимга сир эмас. Ҳар бир инсоннинг ҳаёт экан ташвиши, муаммоси бор, албатта. Муаммолар гирдобида яшаш оқибатида эса турли кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқиши эса бор ҳақиқат. Ҳаёт учун бир бор берилган имкониятдан фойдаланишга мазмунли ва хотиржам яшашга ҳар бир фуқаронинг тўлақонли ҳуқуқи бор. 

Жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш, муаммоларсиз, шукроналик билан яшаши учун аввало, мурожаатлар, рақамлар таҳлили қоғозларда қолиб кетмаслигига эришмоқ лозим. Бу борада эса ўзини шу юрт фарзанди деб санаган инсон виждонан меҳнат қилишга ва куюнчак бўлишга астойдил ҳаракат қилиши керак.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар