Исталган кўринишда ҳуқуқингиз бузилиб, манфаатларингизга зарар етдими авваламбор адолат истаб суд идораларига мурожаат қиласиз. Афсуски, аксарият ҳолларда манзилингиздаги олислик ва шароитнинг етарли бўлмагани ортидан бу йўлдаги курашингиз ярим йўлда тўхтагандек бўлади.
Айтиш мумкинки, ана шу суд органларининг манзилларга бориб аҳоли билан юзма-юз ўтказаётган учрашувлари ва қабуллари бу ноқулайликларга барҳам беришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси олий суди ҳамда Қашқадарё вилоят суди масъуллари томонидан аҳоли учун ўтказилган сайёр қабулларнинг айнан вилоятнинг олис ҳудудларида ташкил этилгани ҳам фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигининг олдини олишга қаратилди. Китоб туманининг тоғли Қайнар қишлоғида бўлиб ўтган тадбир фикримиз исботидир.
Бўлиб ўтган қабуллар давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий тушунтиришлар олди. Алоҳида вақт талаб этиладиган мурожаатлар расмий равишда қайд этилди. Шунингдек, тадбирлар жараёнида сайёр суд ҳам ташкил этилиб, унда айни дамда пробация назоратида жазо ўтаб келаётган бир гуруҳ маҳкумларни муддатидан аввал озод қилиш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
– Туман пробация гуруҳида бугунги кунда 370 нафар маҳкум жазо муддатини ўтаб келмоқда. Бугунги сайёр судда пробация назоратида турган 6 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод этилди, – дейди Китоб тумани ИИБ пробация гуруҳи катта инспектори Шерали Жўраев.
Ўтказилаётган бундай учрашувлар ва аҳоли билан йўлга қўйилаётган юзма-юз мулоқотлар пировард натижада мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни жойида бартараф этиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошишига хизмат қилмоқда. Бу фуқароларда ҳуқуқий кўникмаларни шакллантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |