Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Учқўрғон туманида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.
Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак. Мазкур тамойил асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси Дилшод Усмонов иштирокида Наманган вилоятининг Чуст туманида “Сайёр қабул” ташкил этилди.
Президент Халқ қабулхоналари томонидан Янгиҳаёт туманида ташкил қилинган оммавий қабулларда мурожаатчилар билан юзма-юз бўлиб, муаммоларни ўрганиш ва уларга ечим топиш, шу билан бирга, янги ташкил этилган туманни иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан ривожлантириш дастур ва режаларини белгилашда аҳоли муаммоларини акс эттириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш кун тартибидаги асосий масалалар бўлди.
Ҳақиқатнинг юзи ёруғ, қўли узун бўлса, адолатнинг катта-кичиги бўлмайди. Асрлар синовидан ўтган бу қойим ҳақиқатлар Президент Халқ қабулхоналарининг Самарқанд шаҳри, Оқдарё, Каттақўрғон ва Тойлоқ туманларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабулларида атрофлича ўрганилиб, қонуний ҳал этилган мурожаатларда ҳам ўз ифодасини топди.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президентнинг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Брифингда Oбодонлаштириш бошқармаси раҳбари Жасурбек Абулқосимов тумандаги ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон вилояти кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов андижонлик фаол ва иқтидорли ўқувчилар билан учрашиб, мулоқот ўтказди.
Наманган вилоятида эҳтиёжманд оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитларни яратиш, бугунги кунидан рози бўлиб яшашларига эришиш ҳудудларда прокуратура идоралари масъул иккинчи секторлар фаолиятида устуворлик касб этмоқда.
Термиз ҳарбий прокурори, адлия полковниги Шукуржон Тошматов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аьзолари учун сайёр қабул ўтказмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |