2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эркинжон Турдимов: “Халққа умумий гаплар эмас, амалий ишлар керак”

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг яқинда ўтказилган 62-сессиясида Нарпай тумани сектор раҳбарларининг ҳисоботи депутатларни қониқтирмагач, ушбу масалани маҳаллалар кесимида ўрганиб, туманнинг ўзида муҳокама қилишга қарор қилинган эди.

Айни пайтда Нарпайда Халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияси ўтказилмоқда. Вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида ўтказилаётган сессияда туман сектор раҳбарларининг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб бораётган фаолияти таҳлил қилинмоқда. 

– Сектор ташкил этишдан мақсад – бошқарувнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, – деди Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят Кенгаши депутати Фармон Тошев.

– Афсуски, ўрганишларимиз давомида бу тизим ҳамма жойда ҳам яхши ишламаётгани маълум бўлди. Одамлар сектор раҳбарларини танимайди. Аксарият ҳолларда аҳолининг мурожаатини кутиб ўтиришибди. Ваҳоланки, сектор раҳбарлари мурожаатга ўрин қолдирмай, ўзлари аҳоли ҳузурига бориши керак.

– Биз секторларда ҳамма ишларимиз жойида деб бироз хотиржам юрган эканмиз, – деди Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Раҳмонов. – Вилоят Кенгаши депутатлари келиб ўргангач, камчиликларимизни, нималарга эътибор беришимиз кераклигини англадик. Биз кўпроқ дастурлар билан чекланиб қолган эканмиз, ўзимиз ҳам маҳаллалардаги кўп масалаларни ички имкониятларимиз билан ҳал қилишимиз мумкин экан. 

– Хулоса қиламиз, кўзимиз очилди – булар умумий гап, – деди сессияда иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов. – Халққа гап эмас, натижа керак, амалий ишлар керак.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар