2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тўра Боболов: “Халқимизни уй-жой билан таъминлаб, рози қилиш ўйлантирадиган масалалардан бирига айланган”

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Президентимизнинг вилоятдаги Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида “Инсон қадри ҳамма нарсадан устун!” шиори остида сайёр қабул ташкил этилди.

Унда вилоят секторлари раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, вилоят ташкилот ва идоралари бошлиқлари, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар кенгаши депутатлари, маҳаллалар раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

– Очиқ мулоқотга келган фуқаролар орасида уй-жой масаласида мурожаат этадиганлар ҳам кўпчилик, – деди вилоят ҳокими Тўра Боболов. – Бу муаммоси бўлган юртдошларимизнинг айримлари уйнинг бошланғич тўловини тўлаб бериш имкониятига ҳам эга эмас. Баъзиларининг даромади тижорат уйлари учун кредит расмийлаштиришга етмайди. Халқимизни уй-жой билан таъминлаб, рози қилиш мени кўп ўйлантирадиган масалалардан бирига айланган. Ўтган йили шаҳарда юз хонадонга мўлжалланган кўп қаватли арзон, ихчам уй қуриб, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган ёки уй-жойга ўта эҳтиёжманд оилаларга топширилди. 

Айрим хонадонлар учун бошланғич тўлов ҳомийлик асосида қоплаб берилди. Бу йил яна худди шундай уй қурилади. Лекин унга даъвогарлик қиладиганлар учун қатьий талаб қўйилади. Бир ва икки хонали ихчам, арзон кўп қаватли бу уй яшаш шароити ва ижтимоий аҳволи чуқур ўрганилгач, энг эҳтиёжманд оилаларга тақсимланади. Бироқ, ҳеч кимга текин уй йўқ. Узоқ муддатли кредит асосида доимий иш жойига эга кишиларга берилади.

Очиқ мулоқотда фуқаролар имтиёзли кредит олиб, ўз бизнесини йўлга қўйиш, уй-жой, ичимлик суви, фарзандининг ўқиши учун контракт тўлови, ишга жойлашиш, уй-жойга субсидия ажратиш, соғлигини тиклаш, уй-жойини таъмирлаш учун моддий ёрдам каби масалаларда мурожаат этди. Ҳар бир масала эътибор билан тингланиб, мутасаддилар иштирокида уларни жойида ҳал этиш йўллари изланди.

Термиз шаҳридаги Боғзор маҳалласида яшайдиган Марина Давханова бир ўғил ва икки қизи билан беш хонали уйда яшайди. Тақдир тақозоси билан қизлари турмушидан ажрашган. Фарзандлари бор. Марина момо вилоят раҳбарига мурожаат этиб, тўрт оиланинг бир ҳовлида яшаётгани айрим ҳаётий муаммоларни келтириб чиқараётганини айтди. Қизларига уй-жой олишда амалий ёрдам сўради.

– Катта қизим вақтинча ишсиз, – дейди Марина Давханова. – Иккинчиси ҳамшира бўлиб ишлайди. Субсидия асосида уй олайлик, десак ойлик маоши тўғри келмаяпти. Фарзандларимга ҳозир яшаб турган ҳовлини бўлиб берай десам, бунинг иложини тополмаяпман. Ҳеч бўлмаса бу йил бир қизимга уй олмасак, тўрт оила кичкина бир уйда сиқилиб қолдик.

Мазкур муаммо шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида жойида муҳокама этилиб, унинг ечимини топиш учун янги қуриладиган арзон уйдан бир хонадонни ажратишга келишилди. Вилоят ҳокими бунинг учун оиланинг шароити ва ажрим сабабларини чуқур ўрганиб, тегишли хулосага келиш вазифасини топширди.

Хуршида Хайдарованинг ногиронлиги бор фарзанди ҳар йили пойтахтдаги шифохоналардан бирида муолажа олиши керак. Бу йил уни даволатиш учун тиббиёт йўлланмаси олди-ю, лекин йўл ҳаражатларига жамғарган маблағи камлик қилиб қолди. Онахон шу масалада кўмак сўраб, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, тадбиркор Ҳайитали Алламуродовга мурожаат этди.

– Турли хаёлларга бориб бўлса-да, депутатга учрашган эдим, гапларимни тинглаб, масалани ижобий ҳал этди, – дейди Х.Ҳайдарова. – Нафақат йўл пули, балки бориш-келиш учун зарур бўладиган бошқа ҳаражатни ҳам беғараз ёрдам сифатида берадиган бўлди. Эртадан кейин фарзандим билан пойтахтга йўл оламиз.

Саккиз соат давом этган очиқ мулоқотда 367 фуқаронинг 447 та муаммоси тингланиб, уларнинг юзга яқини жойида ҳал этилди. Еттита мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган масалалар вақт ва маблағ талаб этгани учун муддат белгиланиб, ижроси қатьий назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар