2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Андижон вилояти: Республика Ишчи гуруҳи фаолиятидан аҳоли жуда мамнун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойберганов раҳбарлигидаги Республика Ишчи гуруҳи Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида сайёр қабул ўтказмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган сайёр қабул ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар одамларни қийнаётган муаммоларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммоларга ўз жойида ечим топиш имконини бермоқда. Буни йигирмадан зиёд вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан тузилган Республика Ишчи гуруҳи томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган сайёр қабул мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Андижон шаҳри, Андижон, Избоскан, Олтинкўл, Пахтаобод, Балиқчи, Улуғнор, Шаҳрихон туманларида яшовчи аҳоли вакиллари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда қатор соҳалар бўйича вазир ўринбосарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимлари, давлат, жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этди. Сайёр қабул давомида мутасаддилар мурожаат қилувчи ҳар бир фуқаронинг арзи, фикрини тинглаб, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳокимлар, масалага дахлдор вазирлик ва бошқармалар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида зарур чоралар кўрилди. 

Натижада, ижтимоий-иқтисодий, саломатликни тиклаш, нафақа, ноқонуний қурилиш, ер ажратиш, кредит олиш, инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ аксарият масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг талаби қондирилди. 

– Фарзандимиз Абдулло тўрт ёшга тўлди, – дейди Балиқчи тумани, Эски Марказ кўчасида яшовчи Махфузахон Ҳакимова. – Фарзандимиз икки ёшлик пайтида бирдан иситмаси кўтарилиб, қаттиқ оғриб қолган. Натижада у юролмайдиган бўлиб, ақлий ривожланиши ҳам оқсаб қолди. Кўп даволатдик, лекин фойдаси бўлмаяпти. Сайёр қабулда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амирулла Иноятов қабулида бўлиб, фарзандимизни даволашга ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилдик. Ўғлимизга Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия тиббий марказига бориб, тегишли текширувлардан ўтиш ва даволаниш учун йўлланма бериладиган бўлди. 

Андижон шаҳри, Навоий шоҳ кўчасидаги тўрт қаватли, эскирган 57-, 59- ва 61- кўп қаватли уйлар бузилиб, ўрнига 9 қаватли замонавий уйлар қурилиши бошланганига ҳам қарийб 4 йил бўлмоқда. Лекин қурилиш ишлари охирига етмаяпти. 

– Қурилишни олиб бораётган “Файзли шинам” масъулияти чекланган жамиятининг молиявий имконияти чекланганлиги учун қурилиш ишлари маълум вақт тўхтаб қолган эди, – дейди тадбиркор Юлдузхон Ғофурова. Менга жамиятга таъсисчи сифатида қўшилиб, қурилишни давом эттириш таклифи билдирилган эди. Таъсисчи бўлиб қўшилдим, маблағ сарфлаб, қурилиш ишларини давом эттирдим, уй бузилиб, янги қурилаётган уйлардан хонадон бериладиган фуқароларга бошқа жойда вақтинча яшаб турганликлари учун ижара пулларини ҳам тўлаб бердим. Шунга қарамасдан Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу объект қурилиши бошқа қурилиш ташкилотига олиб берилди. Мен анча пул сарфлаб четда қолиб кетдим. Бу масалада шаҳар, вилоят ҳокимликларига бир неча бор мурожаат қилдим. Лекин натижа бўлмаяпти. Сайёр қабулда мазкур муаммони ҳал этишда кўмак берилишини сўраб Қурилиш вазири ўринбосари қабулига кирдик. Вазир ўринбосари мурожаатимиз бўйича масалани қонуний ҳал этиш юзасидан тегишли тушунтириш берди. 

Олтинкўл тумани, “Сарой 1” маҳалласи Кўтармачек кўчасида 100 дан ортиқ хонадон мавжуд. Мазкур кўчада электр энергияси таъминотида жуда кўп узилишлар юзага келади. Сабаби, кўчага пишиқ-пухта симёғочлар ўрнатилиб, алоҳида электр тармоғи тортилмаган.

– Маҳалла аҳолиси қўлбола, ёғочдан устунлар ўрнатиб, ўзлари электр сими тортиб олган, – дейди мазкур маҳаллада яшовчи, меҳнат фахрийси Зайнобиддин Тошматов. – Электр энергиясидан бу тарзда фойдаланиш хавфли бўлиш билан бирга, узилишлар ҳам кўп бўлади. Ушбу масалада туман электр тармоқлари корхонасига кўп марта оғзаки ва ёзма мурожаат қилдик. Лекин натижа бўлмаяпти. Шу боис, сайёр қабулда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Раимовга мурожаат қилдик. Кўчамизга темир бетон устунлар ўрнатилиб, янги электр тармоғи тортилишига кўмак бериладиган бўлди. 

– Ўғлим Пўлатжон Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети сиртқи бўлимининг сўнгги босқичида таҳсил олади, – дейди Пахтаобод туманида яшовчи Ҳамиджон Жалолов. – Ўқиш билан бирга, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида баскетбол тўгараги раҳбари бўлиб ишлар эди. Шароит тақозоси билан раҳбариятдан рухсат сўраб, январь ойида ўз ҳисобидан бир неча ойга таътилга чиққан. Икки ой ўтиб, ишга қайтмоқчи бўлганида, масъуллар ҳозирча иш йўқлигини, иш ўрни бўшагунига қадар кутиб туриши кераклигини айтган. Мана икки ойдирки, ўз ишига қайта олмаяпти. Сайёр қабулда шу масалада ёрдам кўрсатилишини сўраб, вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи қабулида бўлдим. Бошқарма бошлиғи аралашуви билан муаммо ижобий ҳал этилди.

Қабул давомида юзлаб мурожаатлар жойида ечимини топди. Маълум вақт, атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар, мурожаат қилувчига зарур тушунча ва тавсиялар берилди. Ҳал этилиши маълум вақт ва ўрганиш талаб этиладиган масалалар ижроси мутасаддиларга юкланиб, улар назоратга олинди.

– Халқ дарди, қувонч ва ташвишларига шерик бўлаётган, одамларнинг оғирини енгил қилиш йўлида хайрли ва ибратли ишларни амалга ошираётган Президентимиздан миннатдормиз, – дейди Андижон шаҳрида яшовчи, меҳнат фахрийси Қаҳрамонжон Умрзоқов. – Давлатимиз раҳбарининг кўрсатаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлиги юртдошларимизнинг давлатга, эртанги кунга бўлган ишонч ва умидини янада мустаҳкамламоқда. Худди шу каби сайёр қабул эртага Асака туманида ўтказилади. Унга вилоятнинг қолган шаҳар ва туманлари аҳолиси вакиллари қамраб олинади. 

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар