Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, экспорт прогнози ва инвестиция дастурлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.
Бойсун туманида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 22 та ташкилот ва корхона 221 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Халқ дарди билан яшаш, халққа хизмат қилиш – энг асосий вазифамиз!” шиори остида ўрганишлар таҳлили ва устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент Халқ қабулхонаси бошчилигидаги вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат Республика ишчи гуруҳининг Қорақалпоғистондаги фаолияти давомида мурожаатлар таҳлили асосида тизимли масалалар аниқланиб, ҳал қилиняпти.
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги Балиқкўл маҳалласида турли масалалар бўйича вилоят ҳокими номига мурожаат қилган фуқаролар қабули ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Навбаҳор тумани, “Уч тут” МФЙда фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро муҳандислик-технология институтида бўлиб, ўқув илмий лабораториялари фаолияти, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Ишонч телефони | 24 Июль 2024 | 10 Август 2024 | Сирдарё вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |