Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Аниқланган камчиликлар жойида ҳал этилади

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, экспорт прогнози ва инвестиция дастурлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.

Вилоятнинг жорий йил учун белгиланган ҳудудий инвестиция дастури доирасида 11 та тадбиркорлик субъектига лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларидан 13 миллиард сўм кредит ажратилди. 8 та лойиҳалар коммуникация тармоқларига уланди.

Мисол учун, “Дилдора Дилобар” МЧЖга тиббий ускуналар сотиб олиш мақсадида “Ўзмиллий банк” АЖ вилоят филиалидан 520 миллион сўм, "Бухоро психология ва хорижий тиллар институти" МЧЖга маъмурий бино сотиб олиш мақсадида “Асака банк” АЖ вилоят филиалидан 1,2 миллиард сўм кредит ажратилди.  

Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида Қоровулбозор туманида “Buxara Real Moto” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган юк мотоцикллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда “Buxoro agroklaster chorva” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш лойиҳалари жойига чиқиб ўрганилди. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 500 га яқин иш ўрни яратилиши ва йилига 5 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши белгиланган.

Ўрганишлар дпвомида лойиҳаларни ишга тушириш жараёнини тезлаштириш, ташаббускорларнинг божхона ва лойиҳани молиялаштириш билан боғлиқ масалаларини ижобий ҳал этиш борасида масъулларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.   Бу борада ўрганишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар