
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, экспорт прогнози ва инвестиция дастурлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.
Вилоятнинг жорий йил учун белгиланган ҳудудий инвестиция дастури доирасида 11 та тадбиркорлик субъектига лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларидан 13 миллиард сўм кредит ажратилди. 8 та лойиҳалар коммуникация тармоқларига уланди.
Мисол учун, “Дилдора Дилобар” МЧЖга тиббий ускуналар сотиб олиш мақсадида “Ўзмиллий банк” АЖ вилоят филиалидан 520 миллион сўм, "Бухоро психология ва хорижий тиллар институти" МЧЖга маъмурий бино сотиб олиш мақсадида “Асака банк” АЖ вилоят филиалидан 1,2 миллиард сўм кредит ажратилди.
Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида Қоровулбозор туманида “Buxara Real Moto” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган юк мотоцикллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда “Buxoro agroklaster chorva” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган замонавий чорвачилик комплексини ташкил этиш лойиҳалари жойига чиқиб ўрганилди. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 500 га яқин иш ўрни яратилиши ва йилига 5 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниши белгиланган.
Ўрганишлар дпвомида лойиҳаларни ишга тушириш жараёнини тезлаштириш, ташаббускорларнинг божхона ва лойиҳани молиялаштириш билан боғлиқ масалаларини ижобий ҳал этиш борасида масъулларга топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди. Бу борада ўрганишлар давом этмоқда.
| Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Ферганская область |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижанская область |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сырдарьинская область |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Джизакская область |