Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Оролбўйида юзлаб аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

Президент Халқ қабулхонаси бошчилигидаги вазирлик ва идоралар масъулларидан иборат Республика ишчи гуруҳининг Қорақалпоғистондаги фаолияти давомида мурожаатлар таҳлили асосида тизимли масалалар аниқланиб, ҳал қилиняпти.

Бу борада ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож мурожаатчилар бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, шу билан бирга, маҳаллаларда маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари қамровини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Республика ишчи гуруҳининг қисқа фаолияти давомида ҳозиргача 535 нафар фуқаро бандлиги таъминланди. Шундан 241 нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилди, Нукус шаҳри, Хўжайли, Бўзатов туманларида 68 нафар мурожаатчининг ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашилди.

Президент Халқ қабулхонаси, Вазирлар Кенгаши, Нукус шаҳар секторлари ўрганишларидан сўнг Нукус шаҳридаги 35 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машиналари ва бошқа иш анжомлари олиб берилди. Энди улар ўз маҳалласидаги лидер тадбиркорларга бириктирилиб, ишлаб даромад топиши учун тизим ҳам яратилади.

Қонликўл туманидаги ўрганишлар натижасида эса юздан ортиқ мурожаатчига уй-жойи учун мулк ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатлари топширилди ва уларнинг бу борадаги 15 йиллик муаммоси ҳал қилинди.

Қонликўл тумани «Наврўз» овул фуқаролар йиғини аҳолиси эса анчадан бери янги болалар боғчаси қуриб бериш масаласида мурожаат қилиб келган. Ўрганишлар таклифга, сўнг эса лойиҳага айланди.  

Давлатимиз раҳбарининг «Янги Ўзбекистон» массивларини бунёд этишга оид эзгу ташаббуси ижроси жараёнида бу масала ҳам тегишли дастурга киритилиб, бугун овулда замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Мазкур муассаса 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида болажонларга таълим-тарбия бериш учун барча шароит яратилган. Асосийси, бу билан тумандаги мактабгача таълим қамрови 82 фоизга етказилади.

Қонликўллик ёшлар билан мулоқотлар ягона Ватан – Янги Ўзбекистонни барпо этишга муносиб ҳисса қўшиш, йигит-қизларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш каби мавзуларда кечди. Мактабларни аъло баҳоларга тамомлаган 19 нафар битирувчига олтин ва кумуш медаллар топширилди.

Республика ишчи гуруҳининг Оролбўйидаги фаолияти давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар