2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиликлар

Арнасойда иш “Оққўрғон тажрибаси” асосида олиб борилмоқда

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими йўлга қўйилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар – “Оққўрғон тажрибаси” асосида амалга оширилмоқда.

Республика ишчи гуруҳи Жиззах аҳолисининг муаммоларига қандай ёндашмоқда?

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Жиззах вилоятининг Арнасой тумани бўлди. «Оққўрғон тажрибаси» асосида гуруҳ вакиллари аҳолини ўйлантириб келаётган муаммо ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни маҳаллалар кесимида «хонадонбай» ўрганиш ва имкон қадар жойида ҳал этиш бўйича ўз фаолиятини давом эттиряпти.

Президент ташаббуси амалда: Мўйноқда Тошкент вилояти тажрибаси

Президентининг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Тошкент вилояти ҳокимлиги Мўйноқ туманига бириктирилди.

Наманганда штаб узлуксиз ишлайди

Наманганда вилоят ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қосимали Аҳмедов, коммунал хизмат кўрсатиш идоралари раҳбарлари иштирокида аномал совуқ ҳаво шароитида қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Мурожаатларни тезкор ҳал қилиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий телеграм боти ишга туширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2023 йил “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилинди. Ушбу чора-тадбирлар доирасида соҳада аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг интенсив шакллари амалиётга татбиқ этилмоқда.

Республика ишчи гуруҳининг Хатирчи туманидаги фаолияти қай даражада самарали бўлди?

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Хатирчи туманидаги фаолияти амалий ишларга бой бўлди.

Аҳоли муаммолари билан ишлашда янги тизим

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жорий қилинган тажриба асосида Сирдарё вилояти Сардоба туманида аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими йўлга қўйилмоқда.

Вилоят ҳокими хорижда ишлаётган наманганликлар билан суҳбатлашди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғи ижросига қаратилган мазкур мулоқотнинг дастлабкиси Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Самара ва Екатеринбург шаҳарлари ҳамда Красноярск, Амурск вилоятларида ишлаётган наманганлик ҳамюртларимиз билан бўлди.

Республика ишчи гуруҳи: хонқаликларнинг минглаб муаммолари ҳал бўлди

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Хонқа туманидаги фаолияти инсон қадрини улуғлашдек эзгу ғоялар ижобати билан уйғун кечди.

Вилоят ҳокими меҳнат мигрантлари билан мулоқот қилди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов хорижда ишлаётган бухороликларнинг хонадонларида бўлди. Уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (таснифланадиган компенсациялар мустасно)Ишонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти
Электр энергияси таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар