2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул: мурожаатлар жойида ҳал этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишчи гуруҳи ва Сурхондарё вилоят суди раҳбарияти Денов, Шеробод туманлари ҳамда Термиз шаҳрида суд-ҳуқуқ масалаларига оид оммавий сайёр қабул ўтказди.

Икки кун давом этган очиқ мулоқотда фуқароларнинг юздан ортиқ мурожаати тингланиб, тегишли тартибда кўриб чиқилди. Уларнинг 25 таси жиноят иши, 70 га яқини фуқаролик иши ва ўндан ортиғи маъмурий ишга оид масалалар бўлиб, 37 таси жойида ҳал этилди. 63 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилди.

Сайёр қабул доирасида тақдимнома ва илтимосномалар асосида озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш иши жазосини ўтаётган 114 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.  

–Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судида озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган 13 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилиб, манзил-колониядан озод этилди,¬ –дейди Сурхондарё вилоят суди  жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти Асқар Қудратов.¬ Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида 4 нафар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумнинг сақлаш шароити ўзгартирилиб, умумий тартибли колониядан манзил колониясига ўтказилди. 5 нафар шахсга оид айблов хулосаси бўлган жиноят иши Жиноят кодексининг 661-моддасига асосан ярашув асосида кўрилиб, ҳаракатдан тугатилди. 4 нафар судланувчига оид жиноят иши судлар томонидан очиқ суд мажлисида кўрилиб, уларга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинди ва суд залида қамоқдан озод этилди.

Қабул жараёнларида мурожаатлари ижобий ҳал этилган фуқаролар давлатимиз ва одил судловга миннатдорлик билдирди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар