2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Янги Ўзбекистон” массиви Қоракўл кўркига кўрк қўшди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида “Янги Ўзбекистон” массиви фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари қатнашди. 

Вилоят раҳбари, фаол нуронийлардан Файзулла Беҳбудов ва бошқалар йиғилганларни фойдаланишга топширилаётган янги ва шинам турар жой иншоотлари, замонавий инфратузилма, қулай муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан самимий қутлади. Кейинги йилларда юртимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш, аввало, маҳалла ва қишлоқлар қиёфасини янгилаш, туманлар марказларини шаҳарсозлик қоида ва меъёрларига мос, янгича андозаларда қайта қуриш, қолаверса, ҳудудда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳалари фаолияти сифатини кўтаришда муайян чора-тадбирлар амалга оширилганини эътироф этди. Мактаб ва мактабгача таълим тизимида яхши натижа бераётган ислоҳотлар Қоракўлда ҳам ўз самарасини бераётгани таъкидланди. 

Тантанада дуога қўл очган нуронийлар яратгандан юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, туманга кўрк бўлган “Янги Ўзбекистон” массивида барпо қилинган ўзига хос шаҳарча ва ундаги шинам иншоотлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди. Алвон лента қирқилгач, тадбирда йиғилган вилоят ва туман мутасаддилари ҳудуддаги турар жойлар ва улардаги шарт-шароит билан танишди. 

Шу ерда Ботир Зарипов шаҳарча кўринишини олган массив аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Уларнинг муаммоларига қулоқ тутди. Аҳоли хонадонларида қишга тайёргарлик масалалари билан қизиқди. Шундан келиб чиқиб тегишли чора-тадбирлар белгиланди. 

– “Янги турмуш” маҳалласидан бу шаҳарчага кўчиб келдик, – дейди “Янги Ўзбекистон” массивидаги янги хонадон эгаларидан бири, 15-уй, 9-хонадон бекаси Гулшода Эрниёзова. – Биз оиламиз билан ўқитувчилар сулоласи вакилларимиз. Ўзим қишлоқдаги 24-сонли мактабда ўқувчиларга тасвирий санъат ва чизмачилик фанидан сабоқ бериб, нафақага чиққанман. Кўп йилдирки, иккинчи гуруҳи ногирони сифатида даволанишга муҳтожлигим боис қишда иссиқ ва шинам уйга эҳтиёжимиз бор эди. Турмуш ўртоғим Саъдулла Қодиров, қизим Гулзира ва Абдулла ўғлим билан маслаҳатлашиб, шу ердан уй сотиб олишга қарор қилдик. Қиймати 280 миллион сўмга баҳоланган икки хонали, 50 метр квадратга тенг хонадонни 32 миллион сўм бошланғич бадалини тўлаб харид қилдик. Бунда бизга “Халқ банки” туман филиали яқиндан кўмаклашди. Уйнинг қолган тўловини ўз зиммасига олгани ҳолда биз билан 20 йил муддатга кредит шартномасини расмийлаштирди. Асосийси, пишиқ ғиштдан мустаҳкам қурилган уйда табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминотида муаммо йўқ. Бунинг учун Президентимизга минг раҳмат. 

Маълумот учун, Президентимизнинг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони асосида Қоракўл туманида янги массив учун Дўрмон ҳудуди белгиланиб, қурилиш ишлари бошланган эди. Бугунга келиб массивда 12 та 240 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли замонавий турар жой мажмуасига эга. Келгуси беш йил давомида бу ердаги кўп қаватли уйлар сони 70 тага, аҳоли хонадонлари эса 1400 тага етказилади. 

Ўтган давр мобайнида массивда 330 ўринга мўлжалланган мактаб, шунингдек, 240 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти, давлат-хусусий шерикчилиги асосида яна 120 ўринли замонавий болалар боғчаси ва 100 қатнов ўрнига мўлжалланган оилавий поликлиника бинолари ҳам қуриб битказилди. 

Жорий йил октябрь ойида айнан “Янги Ўзбекистон” массивида 53-сонли таълим даргоҳи фаолияти йўлга қўйилди. Уч қаватли, мазкур мактаб биноси 2022 йилда Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида давлат божхона қўмитаси томонидан умумий қиймати қарийб 13 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилди. Яна бир муҳим жиҳати, массивга туташ ҳудудда мамлакатимиз Президентининг тегишли қарори асосида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган. Бу ерда қиймати 4 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган истиқболли бизнес лойиҳалари амалга оширилмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар