Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Одамлар дардига қулоқ тутиб...

“Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган шиорлар ҳаётимиз мазмунига айланиб улгурди.

Ширин шаҳридаги муҳташам Ёшлар маркази биносида Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Улуғбек Ҳотамов томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Шаҳарнинг Мирзо Улуғбек маҳалласида истиқомат қиладиган Феруза Ҳамидова  фарзанди бир неча йилдан буён ишсизлигини баён этиб, унинг ҳудуддаги банкка ишга жойлашишида амалий ёрдам сўради. Фуқаронинг ушбу мурожаати тез орада ҳал этиладиган  бўлди.

Қабулда субсидия ажратиш, кредит олиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш борасида ҳам мурожаатлар келиб тушди. Моддий ёрдам масаласидаги 3 та мурожаатга асосан озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳадялар мурожаат эгаларига етказилди. Амир Темур маҳалласида яшовчи Самариддин Бекназаровга мурожаати асосида шу куннинг ўзида ногиронлик аравачаси   яшаш хонадонига олиб бориб топширилди.  

Сайёр қабулдан сўнг сектор раҳбарлари, масъуллар шаҳардаги 1-сонли умумтаълим мактабида бўлишиб, хоналарнинг иситилиши, ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Қозонхонада меҳнат қилаётган ишчилар ҳолидан хабар олинди. Уларга миннатдорлик билдирилиб, меҳнатлари эътироф этилди.

Қабул давомида мурожаатларнинг аксарияти ўз ечимини топган бўлса-да, ҳал этилиши муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга қўшимча ўрганиш юзасидан топшириқ берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.  Мамлакатимизда амалга оширилаётган мулоқотнинг бундай бетакрор тизими халқимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар