“Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган шиорлар ҳаётимиз мазмунига айланиб улгурди.
Ширин шаҳридаги муҳташам Ёшлар маркази биносида Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Улуғбек Ҳотамов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Шаҳарнинг Мирзо Улуғбек маҳалласида истиқомат қиладиган Феруза Ҳамидова фарзанди бир неча йилдан буён ишсизлигини баён этиб, унинг ҳудуддаги банкка ишга жойлашишида амалий ёрдам сўради. Фуқаронинг ушбу мурожаати тез орада ҳал этиладиган бўлди.
Қабулда субсидия ажратиш, кредит олиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш борасида ҳам мурожаатлар келиб тушди. Моддий ёрдам масаласидаги 3 та мурожаатга асосан озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳадялар мурожаат эгаларига етказилди. Амир Темур маҳалласида яшовчи Самариддин Бекназаровга мурожаати асосида шу куннинг ўзида ногиронлик аравачаси яшаш хонадонига олиб бориб топширилди.
Сайёр қабулдан сўнг сектор раҳбарлари, масъуллар шаҳардаги 1-сонли умумтаълим мактабида бўлишиб, хоналарнинг иситилиши, ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Қозонхонада меҳнат қилаётган ишчилар ҳолидан хабар олинди. Уларга миннатдорлик билдирилиб, меҳнатлари эътироф этилди.
Қабул давомида мурожаатларнинг аксарияти ўз ечимини топган бўлса-да, ҳал этилиши муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга қўшимча ўрганиш юзасидан топшириқ берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган мулоқотнинг бундай бетакрор тизими халқимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилганлиги билан янада аҳамиятлидир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |