2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сурхондарё қабуллари натижалари

Қонуний ечими бор масалалар жойида ҳал қилиб берилди.

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида Президент Халқ қабулхоналари Термиз шаҳри, Денов ва Шеробод туманларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабулларда вилоят прокуратураси, судлари, солиқ, ички ишлар, адлия ва божхона бошқармалари масъуллари ҳар бир масалани мурожаатчилар иштирокида синчиклаб кўриб чиқди.

Қабуллар давомида келиб тушган 385 та масаланинг 183 таси ижобий ҳал қилинди, 22 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат берилган бўлса, 180 та масала назоратга олинди.

Вилоят прокуратурасига мурожаатлар асосида ангорлик Соҳиба Эргашева сингари 11 нафар аёлнинг 18 миллион сўмдан зиёд алимент пуллари ундириб берилди.

Термиз шаҳри “Жўйжангал” маҳалласида яшовчи Шуҳрат Жўраевнинг вилоят ИИБга мурожаати асосида ундан “Спарк”, “Нексия-3” автомашиналари ва битта экскаватор олиб бераман деб жами 476 миллион сўм олиб, пулларини бермай юрган бир шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Худди шундай шерободлик Давлат Хўшбоқов мурожаати асосида уч-тўрт йилдан бери унга сотилган чорваси учун жами 140,5 миллион сўм маблағни бермай юрган бир йўла уч шахсга нисбатан ҳам фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Деновлик Зулфия Тошева мурожаати асосида туманнинг “Оловиддин” маҳалласидаги, музработлик Абдусалом Абдумўминов мурожаатига кўра, “Музработ дарвоза” маҳалласидаги “Камалак” боғчаси ёнидаги йўлларга йўл белгилари ўрнатилиб, пиёдалар ўтиш чизиқлари чизилди.

Фуқаролиги бўлмаган 3 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди, ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар мурожаатчига фуқаролик паспорти ID паспорти олиб берилди.

Термиз шаҳридаги “Surxon Sifat Textile” корхонаси масъулларининг вилоят солиқ бошқармасига қўшимча қиймат солиғи бўйича нотўғри ҳисобланган 3 млрд 600 млн сўм ортиқча тўловни қайтариш масаласидаги мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди.

Бундан ташқари, Президент виртуал қабулхонаси ва вилоят судларига аввалги мурожаатларга кўра берилган тақдимнома ва илтимосномалар асосида жиноят ишлари бўйича судлар бир қатор ишларни кўриб чиқди. Натижада, озодликдан маҳрум қилиш, озодликни чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 114 нафар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 4 нафар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар умумий тартибли колониядан манзил-колониясига ўтказилди, 5 нафар шахсга оид айблов хулосаси билан бўлган жиноят иши ярашув асосида кўрилиб, ҳаракатдан тугатилди; 4 нафар судланувчига оид жиноят иши судлар томонидан очиқ суд мажлисида кўрилиб, уларга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилиниб суд залидан қамоқдан озод қилинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар