Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Боғи эрам обод ва кўркам маҳаллага айланди

Сурхондарё вилоятида Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Обод хонадон¬ –обод кўча¬ –обод маҳалла” мезонлари асосида яна бир чекка маҳалла янги қиёфада бўй кўрсатди.

Музработ тумани марказидан 35 чақирим олисдаги чекка Боғи эрам маҳалласида йирик ҳажмдаги қурилиш-¬ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, ҳудуд аҳолисининг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун барча шароит яратилди.

Маҳалладаги 610 оилада  2 минг 600 дан ортиқ аҳоли  яшайди. Дастур доирасида  80 та хонадон таъмирланиб,, 1 километр давлат  аҳамиятидаги, 1,7 километр ички йўлга асфальт, 13,1 километр тупроқ йўлга тош ётқизилди. 1 минг 350 метр пиёда йўлаги қурилиб, 7 та трансформатор  пункти таъмирланди. 71 та темир-бетон устун ўрнатилиб, 4 километр оқова сув тармоғи қазилди.

Ҳудудда “Обод  хонадон¬ –обод кўча –¬обод маҳалла” мезонлари  жорий этилгани нафақат  Боғи эрам, балки  Гулистон, Файзиобод, Моҳият, Чегарачи маҳаллаларини туман маркази билан боғлайдиган таъмирталаб кўприк 2 миллиард 850 миллион сўм маблағ эвазига тубдан реконструкция қилиниб, бешта маҳаллага  транспорт қатнови учун қулай шароит яратилди. Янги маҳалла идораси, тикувчилик цехи қурилди.

–Умримнинг энг кучга тўлган йиллари далада ўтди. Эрта тонгдан қош қорайгунча ғалла, пахта парваришладик. Ақлимни танибманки, ёзда чанг, қишда лой кечиб, юрдик,¬–дейди 84 ёшдаги Норбой Раззақов.¬–Лекин ҳозиргидек обод ва тўкин ҳаётни кўрмадим. Маҳалламизда амалга оширилган бу ишлар уч ойда бажарилди. Қаранг, қишлоғимиз  шаҳарча тусини олди. Барча қулайлик  яратилган. Бундай гўшада умр кечириш биз, кексаларнинг ёшимизга ёш қўшади, ёшларнинг ўқиш ва ишларига шижоат улашади. Шундай тўкин ҳаёт ином этаётган давлатимиздан чексиз миннатдормиз.  

Маҳаллада янгидан бунёд этилган ва реконструкция қилинган ижтимоий соҳа биноларининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва Ўзбекистон Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев иштирок этиб, мамлакатимизда кейинги йилларда инсон қадрини улуғлашга қаратилаётган эътибор ва юртимизнинг олис, чекка ҳудудларида ҳам аҳоли турмуш даражасини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган улкан ишлар ҳақида сўз юритди. Маҳалла аҳлини тубдан янгиланган обод гўша билан муборакбод этиб, уларнинг ҳудудни ривожлантириш йўлидаги  ишларига омад тилади. Аҳоли хонадонларида бўлиб, турли озиқ-овқат экинлари етиштирилаётган томорқа ер эгалари билан суҳбатлашди.  

Тантанали тадбирда бир гуруҳ маҳалла фуқароларига “Маҳалла ифтихори”, “Намунали томорқачи” каби кўкрак нишонлари топширилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар