Давлат хизматлари агентлигидан маълум қилишларича, 9 минг 988 ҳужжатсиз бола аниқланган ва уларнинг 7 минг 712 нафари ҳозирда шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган; никоҳсиз ноқонуний яшаб келган 10 минг 24 оила аниқланиб, уларнинг 6,5 мингга яқинида никоҳ расмийлаштирилган; 75 минг 242 нафар юртдошларимиз ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга эгалик ҳуқуқи берилган.
Андижон вилояти туман, шаҳар Халқ қабулхоналарига “Cobalt“ русумли хизмат автомашиналари топширилди.
Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш, ишлаб чиқариш масъулиятини кучайтириш борасида жамоатчилик назоратини таъминлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
— Избоскан билан Пахтаобод туманларини боғлаб турувчи Тентаксой дарёсининг кўпригини сел ювиб кетганига 50 йил бўлди, — дейди 72 ёшли Ҳусанбой Орифжонов. — Собиқ иттифоқ даврида мурожаат қилмаган жойимиз қолмаган. Яна 25 йил идорама-идора юрганмиз. Умидимиз сўниб бораётганида Президентнинг Халқ қабулхонасига мурожаат қилгандик, ҳолимиздан хабар оладиганлар топила қолди.
Президент Шавкат Мирзиёев Мирзачўл тумани Ғалаба маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятида бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан хотира тадбирлари ўтказилмоқда.
Материалларимиз орқали хабар бериб борилаётганидек, шу кунларда Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудида яшил ўрмонзорлар барпо этиш мақсадида илгари ҳеч кузатилмаган улкан қамров ва миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда. Ҳар куни 500 дан зиёд техника ҳамда авиация ёрдамида ариқ тортиш, бароналаш ва саксовул уруғини сепиш ишлари бажарилмоқда.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ҳам “Обод маҳалла” дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга мувофиқ 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишини, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |