2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Обод қишлоқ” дастури доирасида​ зски газ қувурлари янгисига алмаштирилди​

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш, ишлаб чиқариш масъулиятини кучайтириш борасида жамоатчилик назоратини таъминлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳар бир фуқаро борки, ўз ҳуқуқини, истеъмол маданиятини билиб, жойи келганда истеъмолчилик ҳақ-ҳуқуқларини талаб этиши зарур.

Олов инсонларни цивилизация сари илдам етаклаган унсур ҳисобланади.

Ромитан тумани Хоса қишлоғи 176-хонадонда яшовчи Рамазон Бозоровнинг Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Бухоро вилояти ҳудудий бирлашмасининг ишонч телефонига қилган мурожаатида кўрсатилишича, у хонадонида табиий газ йўқлигидан норозилигини билдирди.

Ариза юзасидан Ромитан тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамда “Ромитангаз” филиали ходимлари билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада истеъмолчи истиқомат қиладиган Хоса қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури доирасида реконструкция ишлари олиб бораётганлиги, ер остидан ўтувчи қувурлар яроқсиз ҳолга келганлиги сабаби аниқланди. Эски қувурлар янгисига алмаштирилиб, мурожаат ижобий ҳал қилинди.

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар