2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Одамлар кайфиятида ўз ифодасини топаётган ўзгаришлар

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида ҳам “Обод маҳалла” дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бунинг натижасида ўтган давр мобайнида шаҳардаги “Дўстлик”, “Оролбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинлари обод ва кўркам қиёфа касб этди. Айни кунларда Зуҳра, Йўрмадўз ва Галатой маҳаллаларида бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Бир томони қўшни Тошлоқ тумани билан туташган Дўстлик маҳалласи кейинги йилларда анча қаровсиз, кўримсиз ҳолга келиб қолган эди. Айниқса, ҳудудда бирорта ҳам мактабгача таълим муассасаси, спорт майдони ёки маиший хизмат кўрсатиш тармоғи мавжуд бўлмаганини ҳозир ҳам тушуниш қийин. Устига устак тор йўл ва йўлаклар, сув, электр таъминотидаги носозликлар аҳолининг яшаш тарзига салбий таъсир қиларди. Табиий газ босимнинг пастлиги боис тармоқдан узиб қўйилганди. Кўча ва йўл бўйларига ўзбошимчалик билан қурилган бинолар пиёдалар ва транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халал берарди.

 

Бугун ҳудуд манзараси тубдан ўзгарган. Маҳалла қиёфасига “ямоқ” бўлиб турган эски бино ва ноқонуний иншоотлар, турар жой бинолари бузиб ташланди, йўл-йўлаклар бегона ўтлар, чиқинди уюмларидан тозаланди. Кенг, равон кўчалар, замонавий бино-иншоотлар, хизмат кўрсатиш ва сервис тармоқлари аҳолига муносиб турмуш шароити яратиб, фаровонлигини ошириш имкониятини бермоқда.

 

– Маҳалламиз қисқа фурсатда бутунлай ўзгариб кетди, – дейди “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Салимахон Рустамова. – Аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш учун болалар боғчаси, замонавий савдо мажмуаси, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи, поликлиника, автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси, болалар майдончалари, маҳалла фуқаролар йиғини биноси қурилиб, фойдаланишга топширишга шай ҳолга келтирилди. Дастур асосида барча хонадонларнинг том ва фасад қисмлари таъмирланди. Бундай эзгу ишларни узоқ давом эттириш мумкин.

 

“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 4 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг асосий қисми ҳовли уйларда яшайди. Маҳалладаги 13 та кўчада улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Кўчалардаги сув қувурлари алмаштирилди, канализацияси йўқ 4 та кўчага канализация тортилди, ички кўчаларга асфальт ётқизилди. Ҳудуддаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида зарур ҳолларда ҳаво тармоғи ва трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

 

Буларнинг барчаси маҳалла, кўча ва аҳоли хонадонларига янгича файз бағишлаб, одамларда эртанги кунга ишончни мустаҳкамламоқда.

 

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар