Самарқанд вилояти прокурори Муродқосим Эшназаров қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги назорат тадбирлари ва келгусидаги вазифалар юзасидан аҳолига мурожаат қилди.
Бўстонлиқ туманидаги “Қизилсув” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудуд аҳолиси мурожаатлари ўрганилди.
Оғир ҳаётий шароитга тушган аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фарзандларини ижтимоий асраш ва аёлларнинг хавфсиз муҳитда ҳаётини давом эттиришига имкон яратиш йўлида давлат томонидан муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда.
Иситиш мавсумида ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари юзасидан ўтказилган брифингда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Дилфузабегим Рўзметова амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Қарши шаҳрида яшовчи Феруза Самаева айни пайтда 36 ёшда, ёлғиз она, шу бирга пойтахтда педагогика йўналишида 3-босқичда сиртқи бўлимда таълим олмоқда.
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор масъул ташкилотлар билан биргаликда навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Султонова раҳбарлигида бўлиб ўтган қабул давомида жами 15 нафарга яқин фуқаронинг муаммолари тингланди.
Қўшработлик Зариф Қаюмовга бошқа маҳаллада яшаш манзили кўрсатилган ҳолда солиқ қарздорлигини тўлаш ҳақида ҳужжат келди. З. Қаюмов бу муаммонинг ечимини излаб Самарқанд вилоят суди раҳбариятининг Қўшработ туманида ташкил этилган сайёр қабулига келди. Вилоят суди раиси қабулида мурожаатини баён қилиб, ҳужжатларини тақдим қилди.
Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида Шовот туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги Жомий ва Бунёдкор маҳаллалари аҳолиси учун вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг сайёр қабули ўтказди. Унда вилоятнинг банк-молия муассасалари масъуллари, тегишли бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Ҳозир мазкур ҳудудларда 2,5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |