Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Фаоллар билан учрашув

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаевнинг шаҳар ва туманлардаги кўчабошилари, маҳаллалардаги нуроний-оқсоқоллар билан учрашуви ўтказилди.

Унда Жўқорғи Кенгес раиси сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистонга бўлган алоҳида эътибори билан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, минтақани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича алоҳида қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳақида атрофлича сўз юритди.  

Учрашувда асосан фақат Қорақалпоғистон учун 2017 йилдан бери 78 та фармон ва қарор қабул қилиниб, ҳозирги вақтда 38 ҳужжатнинг ижроси давом этаётгани, шунингдек, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилган ишлар, бугунги кунда давом эттирилаётган эзгу ишлар, келгусидаги вазифалар ҳақида ҳам сўз борди.

Таъкидлаш керакки, ўтган йиллар Қорақалпоғистон тарихида алоҳида аҳамиятга эга воқеаларга бой бўлди десак муболаға бўлмайди. Чунки бу қисқа вақт мобайнида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, бу эзгу ишларнинг амалий натижалари ҳар бир хонадонга етиб бормоқда.

Юқорида қайд этилган фармон ва қарорлар асосида Оролбўйи аҳолиси учун қатор имтиёзлар берилиб, бунинг натижасида аҳолининг ҳаётий муаммоларига ечим топиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш ишлари янги босқичга кўтарилди.

Учрашув якунида маҳаллаларда ҳамжиҳатликни сақлаш, ёшларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, узоқ йиллик ҳаёт тажрибаси билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган кўчабошилари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Шу куни А.  Оринбаевнинг маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан ҳам учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар