
Жорий йил мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя соҳаси туб бурилиш ясаган, аҳолининг эҳтиёжларига давлатнинг тезкор ва манзилли жавобини таъминлашга қаратилган ислоҳотларга бой бўлди.
“Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилган сиёсат натижасида ижтимоий хизматлар мазмунан янгиланиб, уларни кўрсатиш механизмлари соддалаштирилди ва аҳоли учун очиқ тизим шакллантирилди. Хусусан, Тошкент вилояти туман-шаҳарларда фаолият юритаётган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали бугунги кунда 100 дан ортиқ ижтимоий хизмат турлари кўрсатилмоқда.
2025 йил бошидан буён маҳаллалардан келиб тушган 311 мингдан ортиқ мурожаатнинг 250 мингдан зиёди ижобий ҳал этилди. Ижтимоий хизматларнинг маҳалла даражасига туширилиши давлат бошқарувида марказлашувдан хизматга йўналтирилган бошқарувга ўтиш жараёнини тезлаштирди. Бундан ташқари, йил бошидан бери ногиронлиги бўлган шахсларни функционал баҳолаш ва реабилитация қилиш тизими тубдан янгиланди.
Ҳозирда вилоятда 76 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий муҳофаза билан қамраб олинган. Протез-ортопедия ва реабилитация воситаларини навбатсиз, уч кун ичида ваучер асосида бериш тизими жорий этилди. Маҳсулотлар турлари 30 тага етказилиб, айрим воситалар қиймати 33 миллион сўмгача оширилди. Бандликни таъминлаш бўйича белгиланган режалар 120 фоизга бажарилди. Мазкур ёндашув ногиронлиги бўлган шахсларни фақат ёрдам олувчи сифатида эмас, балки иқтисодий ва ижтимоий фаол шахс сифатида жамиятга интеграция қилишга хизмат қилди.
– Тошкент вилоятида 11 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган болалар билан ишлашда комплекс ёндашув жорий қилинди. Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар фаолияти кенгайтирилиб, инклюзив таълим, кундузги парвариш ва махсус муассасаларга йўналтириш ишлари тизимли йўлга қўйилди. Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматлари болалар билан бир қаторда ота-оналарнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Инклюзив хизматларнинг кенгайиши ногиронлиги бўлган болаларнинг эрта ижтимоийлашуви ва оилаларнинг ижтимоий барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлди, – дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов.
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилавий муҳитга қайтариш, уларни таълим ва касбга йўналтириш устувор вазифа этиб белгиланди. Юзлаб болалар фан, спорт, IТ ва хорижий тиллар бўйича қўшимча тўгаракларга жалб этилди. 51 нафар етим бола давлат томонидан уй-жой билан таъминланди. Мазкур саъй-ҳаракатлар болаларни ижтимоий муассасаларга қарам бўлиб қолишдан сақлаб, уларнинг мустақил ҳаётга тайёрланишига замин яратди. Шу билан бирга, “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида ёлғиз кексалар ва парваришга муҳтож шахслар учун уйда парвариш, шахсий ёрдамчи ва реабилитация хизматлари ҳам жорий этилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг адаптив спортдаги ютуқлари ушбу йўналишнинг ижтимоий аҳамиятини яна бир бор тасдиқлади. Жойларда “Камбағал оилалар реестри” орқали минглаб оилалар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилди. Натижада ҳозиргача 22 мингдан ортиқ оила камбағалликдан чиқарилди.
Муҳими, 2025 йил ижтимоий ҳимоя соҳасида инсон манфаатини устувор қўйган, амалий натижаларга йўналтирилган ва барқарор тизим шаклланган йил бўлди. Амалга оширилган ислоҳотлар аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва жамиятда ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
| Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |