Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олинди

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов навбатдаги шахсий қабулда фуқароларнинг турли соҳалардаги муаммоларига алоҳида эътибор қаратди. Қабулда ҳар бир мурожаат масъул раҳбарлар иштирокида кўриб чиқилди ва уларни ҳал этиш учун аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Вилоят ҳокими фуқаролар билан доимий мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш, уларнинг талаб ва таклифларини тизимли равишда кўриб бориш зарурлигини таъкидлади.

Қабул Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида бўлиб ўтди. Унда 10 нафар фуқаро ижтимоий ҳимоя, бандлик, уй-жой таъмири, кредит ва банк масалалари, тиббий ёрдам, инфратузилма ва ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаат қилди.

Ховос туманининг Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Жаҳонгир Муродқулов рафиқасини ногиронлик нафақасига чиқариш учун амалий ёрдам сўради. Вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу мурожаат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизими масъулларига қонуний тартибда кўриб чиқиш топширилди.

Шу туманнинг  Пахтакор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Мухлиса Абдуллаева эса табиий газ ва электр тармоғи билан таъминлаш масаласини кўтарди. Мавжуд чора-тадбирлар натижасида бу мурожаатни ҳал этиш ишлари аллақачон бошлангани маълум қилинди.

Ҳуқуқий масалалар ҳам эътибордан четда қолмади. Бахтиёр Қосимов мулкий низо юзасидан мурожаат қилиб, тўланган маблағни ундиришда ҳуқуқий ёрдам сўради. Вилоят ҳокими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан масала суд ва қонун доирасида ҳал этилиши тушунтирилди.

Қабул якунида Эркинжон Турдимов ҳар бир мурожаат шахсий назоратга олинишини таъкидлаб, масъул раҳбарларга фуқаролар муаммоларига бефарқ бўлмасдан, ўз вақтида ва қонуний ечим топиш зарурлигини маълум қилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар