
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг минтақавий вакили томонидан тегишли жамоат ташкилотлари жалб этилган ҳолда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги 7-сонли тергов ҳибсхонаси, Паст Дарғом туманидаги 37-сонли жазони ижро этиш манзил колонияси ҳамда Самарқанд шаҳридаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарида мониторинг тадбирлари ўтказилди.
Мониторинглар давомида ушбу муассасаларда маҳкумлар учун яратилган шароитлар ва уларнинг оила аъзолари билан муддатли учрашувлар ўтказиш имкониятлари кўздан кечирилди, бу масканларда сақланаётган шахсларнинг мурожаатлари эшитилди.
– Тергов ҳибсхонасида маҳбус ва маҳкумларга қонунчилик доирасида зарур шароитлар яратилган, – дейди Каттақўрғон шаҳридаги 7-сон тергов ҳибсхонаси бошлиғи ўринбосари Учқун Нормуродов. – Жазо муддатини ўтаётган фуқаролар озодликка чиққач, бирор касб-ҳунар ёки фойдали меҳнат билан шуғулланиши учун касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Ҳозир муассасада чилангарлик, сантехниклик, тикувчилик, дурадгорлик ва бошқа ҳунармандчилик устахоналари ташкил этилган. Маҳкумлар бу ерда ўндан ортиқ йўналишда касб-ҳунар ўрганиш билан бирга меҳнатига яраша ҳақ ҳам олмоқда.
Ўрганишлар давомида республикадаги жазони ижро этиш муассасаларида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этилиб, маҳкумларнинг муаммоларига ечим топилаётгани, намунали хулқи билан ажралиб турган ва тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга тайинланган жазолар енгилига алмаштирилаётгани маълум қилинди.
– Мониторинг тадбирларини ўтказишдан асосий мақсад маҳкумларнинг мурожаатларини ўрганиб, уларни тўғри йўлга қайтариш, оиласининг фаровонлигини таъминлаш ҳамда мутасадди давлат идоралари ҳамкорлигида ҳуқуқий, тиббий ва психологик кўмак бериш, – дейди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Бекзод Наримонов. – Шу мақсадда Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 728 марта мониторинг ташрифи амалга оширилди. 7 мингдан ортиқ маҳкум ва маҳбуслар билан жамоавий ҳамда 4381 нафари билан холи тарзда суҳбатлар ўтказилди. Мониторинг ташрифлари давомида ушбу муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш шароитлари, овқатланишлари, меҳнат қилиш ҳамда тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатлари ва сифати, сақланаётган шахслар орасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилаётганлиги ва бошқа масалалар ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Маҳкум ва маҳбусларнинг оила аъзоларига 34 миллион сўмга яқин моддий ёрдам пуллари ажратилишига кўмаклашилди.
Бу галги ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар ечими бўйича тегишли давлат ташкилотлари, Олий Мажлисга таҳлилий маълумотлар тақдим этилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
| Суғурта товонини қоплаш | Ишонч телефони | 20 Июнь 2024 | 21 Июнь 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |