Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ҳоким ёшлар билан учрашди

Бугунги кунда ёшлар янги ғоялар, қатъият ва изланишлар тимсоли. Уларнинг интилишини қўллаб-қувватлаш эса давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ана шу эзгу мақсад йўлида Навоий вилояти Кармана туманида туман ҳокими Шоҳруҳ Болтаев иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда 200 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўз таклиф ва муаммоларини бевосита раҳбарга етказиш имконига эга бўлди.

– Туман ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда давлат ташкилотига ёки ўзим орзу қилган ишга киргунга қадар бошқа ишда ишлаб туриш имкониятини сўрадим, – дейди Ирода Бахтиёрова. – Ҳоким мурожаатим ижобий ҳал этилишини билдириб, менга марказда фаолият олиб боришим ва иш топгунимча бошқа вазифани бажариб туришим мумкинлигини айтиб ўтди.

Кармана тумани инновацион салоҳияти билан ажралиб турадиган ҳудуд ҳисобланади. Шу боис тадбир давомида туман раҳбари илғор фикрли ёшлар томонидан тақдим этилган инновацион лойиҳалар билан яқиндан танишди ва уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун сўраган кредит масаласини ҳам жойида бартараф этди.

Ҳозирда техника таъмирлаш билан шуғулланаётган ёш уста Шамсиддин Турсуновга иш кўламини кенгайтириш учун ўзи яшайдиган ҳудуддан енгил конструкциялик қурилма қўйиб бериши айтилган бўлса, олийгоҳни тамомлаган Мадина Саидова эса ишга жойлаштирилди. 

– Жорий йилда Навоий давлат университетининг тиллар факультети инглиз тили йўналишини тамомлаган эдим, – дейди М.Саидова. – Олийгоҳни тугатганимга қарийб олти ой бўлган бўлса-да, ҳали иш тополганим йўқ. Шу сабабли бугунги учрашувда ҳокимимизга иш сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим ижобий ҳал этилиб, логистика соҳасида иш билан таъминландим. 

Учрашув давомида ёшларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида эътиборга олиниб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъул идораларга топшириқлар берилди. Натижага кўра, 70 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган. Қувонарлиси, кўтарилган масалалар орасида муаммолардан кўра ташаббус ва янги ғоялар устувор бўлди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар