Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ульви МЕХТИЕВ: Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш жуда қийин, лекин шарафли

Мамлакатимизга Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати ва ижтимоий инновациялар бўйича давлат агентлиги раиси Ульви Мехтиев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

4 октябрь куни делегация вакиллари Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

 

Меҳмонларга Президент Халқ қабулхонасининг юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш борасида олиб бораётган ишлари ҳақида маълумот берилди. Қайд этилганидек, бу ердаги мутахассислар амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича зарур билимга эга, аҳоли билан ишлашда тажрибаси етарли.

 

Аҳолига янада қулай шароит яратиш мақсадида пойтахт туманларидаги Халқ қабулхоналари Давлат хизматлари марказлари билан бир бинода жойлашган. Бу фуқароларнинг давлат хизматлари соҳасига оид масалаларини битта жойда ҳал этиш имконини беради.

 

Мулоқот чоғида Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати ва ижтимоий инновациялар бўйича давлат агентлиги раиси Ульви Мехтиев Халқ қабулхонасидаги тиббиёт, она ва бола хоналари ҳамда фуқароларни қабул қилиш учун яратилган шароитларни ижобий баҳолади. Унинг қайд этишича, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш жуда қийин жараён, лекин шарафлидир. Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва унга ечим топишга ёрдам берадиган бу каби идоралар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашда муҳим аҳамиятга эга.

 

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати ва ижтимоий инновациялар бўйича давлат агентлиги ўртасида мамлакатимизда Давлат хизматлари марказларини (ДХМ) ривожлантириш бўйича ўзаро англашув мeморандуми имзоланди.

 

Мазкур ҳужжат ДХМ ходимларининг малакасини ошириш, хизматлар кўрсатиш жараёни ва бошқа тегишли йўналишлар бўйича тренингларни ташкил этиш, амалиёт-тажриба алмашиш, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги долзарб муаммолар ва уларни бартараф этишнинг концепциялари ва самарали бошқарув механизмлари бўйича қўшма конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.

 

Ташриф доирасида Озарбайжон делегацияси пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази янги биноси қурилиши жараёни билан ҳам танишди.

 

20.JPG

 

13.JPG

 

11.JPG

 

Малоҳат ҲУСАНОВА,Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар