
Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг Қонунда белгиланган тартибда ўз вақтида ҳар томонлама ва сифатли кўриб чиқилиши фуқароларнинг тизимга бўлган ишончини янада ошишига хизмат қилмоқда.
Ўтган 2020 йилда бошқармага жами 400 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шундан 200 га яқин мурожаат қаноатлантирилган. 180 дан ортиқ мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Фуқаро Ф.Ж.уй-жойини кадастр қилолмаётганлиги бўйича бошқармага мурожаат қилган. Мурожаат қисқа вақт давомида мутахассислар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган. Натижада мурожаат ижобий ҳал қилинган.
– Давлат хизматлари агентлигининг асосий мақсади ҳам аҳолига турли тўсиқларсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз давлат хизматлари кўрсатишдан иборат, – дейди Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ташкилий-таҳлил бўлими бош маслаҳатчиси Дилшод Наимов. – Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, ташкил этилганидан токи бугунги кунгача жисмоний ва юридик шахсларга тезкор, қулай ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш орқали “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилини янги босқичга олиб чиқдик. Натижада халқимиз кўнглидан жой олган ташкилотлардан бири бўлишга улгурдик, десак муболаға бўлмайди. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |