Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Конимехлик ёшлар энди чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 январь куни “Ёшлар учун иш ўрни яратиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” масалаларига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларига асосан, Навоий вилоятида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Бандлик бошқармаси, тижорат банклари билан ҳамкорликда амалий ишлар бошланган.

Хусусан, Конимех туманининг олис чўл ҳудудларидан бири бўлган “Саржал” ОФЙдаги ишсиз 18 нафар йигит-қиз бандлигини таъминлаш мақсадида 15 бошдан майда шохли мол берилди. Имтиёзли кредит асосида берилаётган бу имконият ёшларнинг чорвачилик соҳасидаги илк қадамлари бўлди.  

– Мен “Саржал” ОФЙ қарашли “Териқудуқ” овулида яшайман, – дейди Ержан Асанов. – Мен ҳам бугун тенгдошларим қатори наслли қўй олдим. Ниятим, ўз чорвачилик фаолиятимни кенгайтириб, юртим равнақига беминнат ҳисса қўшишдир.

Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан конимехлик 16 нафар ёшни иш билан банд қилиш, аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида 50 сотихдан 1 йил муддатга фойдаланиш учун ер майдонлари ажратилди.

Ёшларга жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор лойиҳалар ва ташаббуслар, ердан самарали фойдаланиш тўғрисида маълумотлар берилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар