Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Азиз Ташпўлатов Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари билан учрашиб, улар билан самимий мулоқот ўтказди.
Қашқадарё вилоятида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар давом этмоқда.
Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов Газли шаҳри ва Ромитан тумани аҳолиси, шунингдек, тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказди.
Юртимиз ҳудудларида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш каби қатор йўналишларда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бухоро вилоятида жорий йилнинг биринчи чорагида бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Элликқалъа туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари биринчи ўринбосари У.Исмаилов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Р.Сапарбаев раҳбарлигида Элликқалъа, Тўрткўл, Беруний, Амударё туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Халқ билан мулоқотни яхшилаш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш натижадорлигини ошириш, ижобий ҳал этилиши бўйича бир қанча чоралар кўриб келинмоқда.
Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил бўлди. Шунча вақт ўтса-да унинг тарихи, кулфат ва мусибатлари унутилмайди. Аксинча, урушнинг мудҳиш оқибатлари, тинчлик-осойишталик қадрини ёдга солади. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни замирида ана шундай моҳият мужассам.
Жорий йилнинг 6-10 май кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш бўйича Оролбўйида сайёр қабуллар ўтказилиши белгиланган эди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Ишонч телефони | 24 Июль 2024 | 10 Август 2024 | Сирдарё вилояти |
Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |