2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиликлар

Сирдарёдаги “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида кўтарилган мурожаатлар ўз ечимини топди

Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ва Президентмиз раҳбарлигида ўтказилган Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ўтказилган видеоселекторда юклатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Етим болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан етим болалар ва ота-она ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш масаласини комплекс ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

Аҳолининг муаммоларига ечим топилди

Бухоро туманидаги Хонобод МФЙ 25-сонли умумтаълим мактаби биносида «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»ларига киритилган фуқаролар билан вилоятдаги ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги оммавий қабулларда қандай масалалар ҳал этилмоқда?

Президент Халқ қабулхоналари томонидан Зарафшон шаҳри, Қизилтепа, Навбаҳор, Кармана туманларида ташкил этилган оммавий қабулларда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан минг нафардан зиёд мурожаатчининг ариза ва шикоятлари Президент Администрацияси, Олий суд, Бош прокуратура, ички ишлар вазирлиги, адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси масъуллари томонидан ҳудудий идора ва ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилди.

Сирдарёлик ҳокимлар “Бағдод тажрибаси”ни ўрганиш учун Фарғонада бўлди

Президентимиз «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида уй-жой қурилиши бўйича «Бағдод тажрибаси»ни ҳамма ҳокимлар бориб ўрганиши бўйича топшириқ берган эди.

Ифтихор маҳалласи янада обод бўлади

Президент ташрифидан сўнг

Қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш бўйича ишлар белгилаб олинди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 март куни “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Оммавий қабулларда қандай муаммоларга ечим топиляпти?

Президент Халқ қабулхоналари Бухоро ва Когон шаҳарлари, Жондор, Қоракўл, Ғиждувон, Пешкў туманларида ташкил қилган мулоқотларда вилоятнинг барча ҳудуди аҳолиси қамраб олиниб, очиқ-ошкора суҳбатларда ҳар бир масалага қонуний ечим топиш учун куч ва имкониятлар сафарбар қилинди.

«Темир дафтар»га киритилган аёлга субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғиждувон туман Халқ қабулхонасига Амиробод МФЙ Қуйи Сайдон қишлоғида яшовчи Гавҳар Раҳматова томонидан мурожаат келиб тушади.

Оммавий сайёр қабулда 5 нафар шахс жазони ўташ муддатидан олдин озод қилинди

Бухорода Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, қатор вазирлик ва идоралар, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, секторлар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабуллар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (таснифланадиган компенсациялар мустасно)Ишонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти
Электр энергияси таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар