Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ёш авлод вакиллари фидойилар ва қаҳрамонларнинг меҳнатини яхши билиши лозим

Ёши улуғларга ҳурмат ва эътибор каби миллий урф-одатларимиз бугун давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Президентимиз ташаббуси билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида вазирлик ташкил қилингани ҳам фикримиз исботи.

Пухта ўйланган бу тизим орқали муаммоларни комплекс ҳал этишда, энг аввало, ёшлар тарбиясида  оқсоқоллар, кекса авлод вакилларининг ўрни жуда муҳим. Кўклам тантаналари муносабати билан Сурхондарёнинг катта авлод вакиллари вилоятнинг энг фаол ёшлари билан биргаликда байрамона дастурхон атрофида жам бўлди. 

Тадбир Ўзбекистон қаҳрамонлари, меҳнат фахрийларининг ҳаёт йўлларига бағишланган ҳужжатли фильм намойиши билан бошланди. Мазкур фильмда уларнинг ҳар бири ҳақида машаққатли умр ва меҳнат йўллари ҳикоя қилинди.

Хусусан, меҳнат фахрийси Бозор Раҳмоновнинг умр чизгиларидан бир парча экранда акс этганда, бу унинг учун кутилмаган совға бўлди. Фильмни томоша қилар экан, отахон кўзларига ёш олди. 

Ўзбекистон қаҳрамони Раҳмон Муҳаммадиев учун аталган фильм ҳам, отахон учун кутилмаган ҳадя бўлди, деса муболаға бўлмайди. Дунёга машҳур офтальмолог бу ўтган даврларни тик турган ҳолда томоша қилиб, ўзининг ҳис туйғулари, қувончини яширмади. Сурхон элида меҳнатсеварлик ва ўзига талабчанлик намунаси  сифатида ўрнак бўлиб келаётган меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбонов ҳақидаги лавҳалар йиғилганларнинг руҳиятига, қалб туйғуларига таъсир қилмасдан  қолмади.
Бу инсонлар – Ўзбекистоннинг ҳақиқий олтин фонди, ёшлар ибрат олса, арзигулик ватан фидоийлари. Ёш авлод вакиллари нафақат ҳозирги қаҳрамонларни, балки бугун орамизда бўлмаса-да, яқин ўтмишдаги фидойилар ҳақида ҳам билиши лозим.  Тадбир иштирокчиларига умри давомида вилоятнинг ҳар томонлама ривожланишида ўзини муносиб ҳиссасини қўшган 5 нафар меҳнат фахрийлари –  Мурод ва Абдулла Хўжамқуловлар, Дўстмуҳаммад Отарбоев, Степан Богма, Михаил Еремевлар ҳақидаги фильмлар ҳам намойиш этилди.

Мазкур ҳужжатли фильмлар келажак авлод вакиллари учун катта мактаб вазифасини ўтаб берди. Тадбир доирасида вилоятда жойлашган Ҳаким Ат-Термизий қадамжосини зиёрат қилишда ҳам кексаларга айнан ёшлар ҳамроҳлик қилишди. 

Кейинги уч авлод учрашувининг манзили – Қашқадарё вилояти.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар